Cinema

“Довюрак қиз” пешқадамлик қилмоқда!

“Довюрак қиз” пешқадамлик қилмоқда!

“Довюрак қиз” анимацион фильми Шимолий Америка кинопрокатида илдамлик қилмоқда. Шотландиялик малика ҳақида ҳикоя қилувчи бу мудьтфильм “Pixar” студияси томонидан 3D форматда суратга суратга олинган. У илк дам олиш кунларининг ўзидаёқ 66,7 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлди. Аввалги дам олиш кунларида бошчилик қилаётган “Мадагаскар 3” фильми эса иккинчи ўринга тушди, у 20,2 миллион доллар тўплади. Уч […]

“Канн” кинофестивали: ғолиблар аниқланди

“Канн” кинофестивали: ғолиблар аниқланди

Францияда бўлиб ўтган Канн кинофестивали “Олтин пальма япроғи” мукофоти австриялик режиссёр Михаэль Ханекенинг “Севги” фильмига топширилди. Ҳайъат аъзолари раиси Нанни Моретти фильмдаги бош рол ижрочилари Жан-Луи Трентиньяна ва Эмманюэль Риваларнинг ижросини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мукофот олгани улар режиссёр билан бирга чиқишди. Михаэль Ханеке “Канн” фестивалида бундан аввал ҳам ғолиб бўлган эди. 2000 йил “Номаълум код” […]

МЕН ЮЛДУЗМАН!» КИМ ХАҚИДА?

МЕН ЮЛДУЗМАН!» КИМ ХАҚИДА?

22 май куни Алишер Навоий киносаройида премераси бўлиб ўтган «Мен юлдузман» фильми бугунги ўзбек кинобозоридаги энг шов – шувли фильмлардан бири бўлди десак хато бўлмайди. Фильм тақдимотида даврани севимли актёрларимиздан бири Лутфулла Саъдуллаев олиб борди. Таништирув баъзи фильмларники каби чўзилиб томошабинларни зериктириб қўйгани йўқ. Қисқа ва лўнда таништирувдан сўнг, Улуғбек Қодировнинг илк бора фильм учун […]

“Қасоскорлар” “Аватар”ни ортда қолдириши мумкин

“Қасоскорлар” “Аватар”ни ортда қолдириши мумкин

“Қасоскорлар” фильми дунё кинопрокатларида 19 кун ичида бир миллиард доллар ишлаб топди. Агар ўсиш шундай давом этса, ушбу кино тез орада тарихдаги энг кўп даромад топган фильмга айланиб олиши мумкин. Иккинчи ҳафтадаёқ “Қасоскорлар” Америка кинобозорида $103,2 млн. йиғиб, “Аватар”нинг рекордини янгилади. “Аватар” икки ҳафата ичида $75,6 млн. йиққан эди. Дунё кинобозорида “Қасоскорлар” ҳозирча 11-ўринда кетмоқда. […]

Шварценеггер ҳали ҳам кучга тўла ва курашда давом этмоқда

Шварценеггер ҳали ҳам кучга тўла ва курашда давом этмоқда

“Форсаж” фильми ижодкорлари янги фильмни суратга олади. Ўзининг сиёсий карьерасига нуқта қўйган Арнольд Шварцнеггер яна кинода фаол равишда суратга тушишни бошлаб юборди. Август ойида актёр ижросидаги “Неудержимые 2” экшен, кейинги йилнинг январида– жангари жанрдаги “Последняя битва” фильмлари дунё прокатларида намойиш этила бошлайди. Айни дамда “темир Арни” Сильвестр Сталлоне билан “Могила” фильмида суратга тушмоқда. Аммо бу […]

Никулинни даволаган ўзбек!

Никулинни даволаган ўзбек!

Никулин ҳақида эшитганингизданоқ чеҳрангизда жилмайиш пайдо бўлиши аниқ. Айниқса унинг кинода ўйнаган роллари ҳануз томошабинлар томонидан севиб томоша қилиниши маълум. Бироқ ана шу актёрнинг касалланган пайтида уни ўзбек шифокори даволаганлигини эшитганмисиз? Бугунги мақоламиз ана шу ҳақида. Ҳозирда Хоразмда яшаётган профессор Худоёр Оллаёров Москвада, собиқ иттифоқ телерадиокомпаниясида коньсултант бўлиб ишлаб юрган пайти Юрий Никулинни даволаган эди. […]

Дунёдаги энг “бойвачча” тиланчи

Дунёдаги энг “бойвачча” тиланчи

Манхэттен кўчаларида 17 йилдан буён тиланчилик қилиб юрган одам режиссёр Вуди Аллен билан ишлаган комик актёр Ирвин Кори эканлиги аниқланди… Аслида пулга эҳтиёжи бўлмаган, 3,5 миллион долларлик серҳашам уйда яшовчи Кори тиланчиликдан топган пулларини хайрия ташкилотларига топшириши маълум бўлди. Кунига 100-250 доллар “ишлаб” топадиган Кори хотини ўлганидан сўнг ёлғизликка чора сифатида тиланчилик қила бошлаган. 97 […]

Бувисининг қизлари ёхуд тарбия сири нимада?

Бувисининг қизлари ёхуд тарбия сири нимада?

Яқинда бир танишим укасининг тўйига таклиф қилганди. Йўлга чиқиб, таксига ўтирдим. Ҳайдовчи очиқкўнгил, тезда гапга киришиб кетадиган йигит экан. Тўйга кетаётганимни билиб, «Худо хоҳласа, бувисининг тарбиясини олган қизга уйланаман!» деб қолди. «Бувиси йўқ қизларнинг гуноҳи нима экан?», деган хаёлда ҳайдовчидан нима учун бундай қатъий қарорга келганини сўрадим. У «бувининг кўз ўнгида вояга етган қизлар бошқача […]

“Аватар” ҳақиқатга айланмоқда: коинотдан кон изланади!

“Аватар” ҳақиқатга айланмоқда: коинотдан кон изланади!

Нави номли насли тугаш арафасидаги халқ яшайдиган ва ерликлар кон излаш мақсадида борган Пандора сайёрасидаги воқеаларни жонлантирган “Аватар” бадиий фильми ҳақиқатга айланмоқда. 2009 йилда ишланган ушбу фильмнинг режиссёри Жеймс Кэмерон, Google директорлар кенгаши раиси Эрик Шмидт, компания директори Ларри Пейж ва бошқа сармоядорлар ҳамкорликда аср лойиҳаси устида иш бошлашди. Бу уч инсон “Planetary Resources” номли […]

“Дунё”. У “Телба”дан қандай фарқ қилади?

“Дунё”. У “Телба”дан қандай фарқ қилади?

Кеча, 20 апрель куни Алишер Навоий санъат саройида Ёлқин Тўйчиевнинг “Дунё” фильми премьераси бўлиб ўтди. Фильмнинг қисқача мазмуни: Шавкат (Адиз Ражабов) тошкентлик, 7 ёшида ота-онаси автоҳалокатга учраганидан кейин етим бўлиб, аммасининг қўлида катта бўлган. Машиналарга ўзини уриб, ҳайдовчиларга товламачилик қилиб, тирикчилик қилади. Шу усулда пул йиғиб “Спарк” олади. Райҳон (Наргиза Солмонова) бухоролик, бадавлат оиланинг қизи. […]