History

ҲОРУН АР-РАШИДНИНГ ФАРҒОНАЛИК ҚЎРИҚЧИСИ

ҲОРУН АР-РАШИДНИНГ ФАРҒОНАЛИК ҚЎРИҚЧИСИ

Муҳаммад (с.а.в)нинг амакилари Аббос авлодлари бўлмиш Аббосийлар сулоласи(750-1258) сулоласи тўғрисида сўз юритган муаррихлар Ҳорун ар-Рашид (786-809) ҳукмронлик даврини халифаликнинг «Олтин даври» деб эътироф этадилар. Бу эса ўз ўрнида халифа Ҳорун ар-Рашид шахсини ҳаддан зиёд улуғлаб келинишига олиб келганлиги кўрсатади. Тарихий маълумотларга қараганда Ҳорун ар-Рашид қўлида шу қадар кўп бойликлар тўпланган эдики, ўша давр тарихчиларининг ёзишларича […]

ҚУМ ОСТИДАГИ ШАҲАРЛАР

ҚУМ ОСТИДАГИ ШАҲАРЛАР

Фарғона водийсининг қадимги шаҳарлари тўғрисида афсонаю ривоятларни тинглар эканмиз қум остида қолиб шаҳарлар билан боғлиқ ривоятларга ҳам дуч келамиз. Фарғона вилояти Бешариқ туманида жойлашган Дуркушо, Қорашоҳ мозори ўрнидаги қадимги ёдгорликлар ҳам шулар жумласидандир. Ривоятларга кўра бу ерларда қадимда шаҳарлар мвжуд бўлиб, кейинчалик қум остида қолиб кетган. Аммо бу тахминлар, холос. Шундай бўлса-да, бу тахминларга ҳам […]

ҚУВАНИНГ ҚАДИМИЙ ТАНГАЛАРИ

ҚУВАНИНГ ҚАДИМИЙ ТАНГАЛАРИ

Маълумки, ўзининг маълумотлари бўйича тангалар ёзма манбалардан ҳам– биринчи даражали тарихий манба ҳисобланади. Бу ҳақда XIV асрда яшаб ўтган тарихчи Нахшабий жумладан “Тангалар –– подшоҳлар тарихи ва давлат солномаси” деб ёзган эди. Дарҳақиқат тангалар – нафақат қимматбаҳо металл  ёхуд антиквар топилма балки  қадим ўтмишдан хабар берувчи нодир манба ҳам ҳисобланади. Чунки тангаларда сулолар тарихи, мамлакатнинг […]

ФАРҒОНА: ЖАДИД МАКТАБЛАРИ ВА ТЕАТРЛАР ТАРИХИ

ФАРҒОНА: ЖАДИД МАКТАБЛАРИ ВА ТЕАТРЛАР ТАРИХИ

Туркистон халқлари турмушидаги ҳар бир янгилик мустамлакачи маъмурлар назаридан четда қолмаган, албатта. ХХ аср бўсағасида ўлкамизда янги усул мактабларининг пайдо бўлиши ҳам уларни ғоятда ташвишга сола бошлади. Ўша даврда чоп этилган рус тилидаги газета ва журналларда маҳаллий халқларнинг маориф тизими, янги ва эски мактаблар масалаларини ёритишга кенг ўрин берилган. Туркистон босиб олингач, бу ерда мустамлакачилар […]

МАРҒИЛОН ШАҲРИ ТАРИХИДА МЕЪМОРИЙ ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ

МАРҒИЛОН ШАҲРИ ТАРИХИДА МЕЪМОРИЙ ЁДГОРЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистон мустақиллика эришгандан сўнг ўтмишга, тарихга янги нуқтаи назардан холис ёндашиш имконияти яратилди. Натижада, аждодларимиздан қолган моддий ва маънавий мерос холисона илмий таҳлил қилиниб, тарихий қадриятларимизни тиклаш учун кенг имкониятлар очилди. Қадимий шаҳарларимиз тарихини ўрганишда ёзма манбалар билан бир қаторда моддий манбалар, жумладан, меъморий ёдгорликларнинг аҳамияти ғоят каттадир. 2000 йиллик тарихга эга бўлган кўҳна ва […]

ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ

ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ

Фарғона водийси нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда йирик этномулоқат ва этногенетик минтақалардан бири ҳисобланиб, бу ерда ҳунармандчиликнинг ривожланиши ўзига хос тарзда кечган. Фарғона водийсида миллий ҳунармандчиликнинг тўқувчилик, кулолчилик, заргарлик, кўнчилик, ёғочга ишлов бериш, темирчилик турлари ривожланган. Айниқса, ушбу ҳунармандчилик турларининг водийга хос тараққиёт йўли бу ерда алоҳида, локал маданият шаклланганлигидан далолат беради. Қўқон шаҳрида ҳам […]

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ МИЛЛИЙ МАОРИФИ ТАРИХИДАН

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ МИЛЛИЙ МАОРИФИ ТАРИХИДАН

Қўқон хонлиги XVIII асрда Бухоро амирлигидан ажралиб чиққанда фақат Фарғона водийси ҳудудини ўз ичига олган эди. XIX асрнинг биринчи ярмига келиб, Қўқон хонлигига Тошкент, Туркистон, Ўратепа, Хўжанд ва унинг атрофидаги туманлар ҳам қўшиб олинди. Натижада у Ўрта Осиёдаги энг катта давлатлардан бирига айланди. Сиёсий-иқтисодий қудрати мустаҳкамланди. Хонликда фан ва техника тараққий этмаган бўлса ҳам маориф, […]

ҚЎҚОН ШАҲРИ БОЗОР ВА КАРВОНСАРОЙЛАРИ ТАРИХИ

ҚЎҚОН ШАҲРИ БОЗОР ВА КАРВОНСАРОЙЛАРИ ТАРИХИ

Ҳар бир давлатнинг тараққий этиши албатта унинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий равнақига боғлиқдир. Олий ҳукмдорлар табиий равишда мамлакатдаги фаровонликни савдо билан боғлаганлар. Савдони тараққий эттириш, унинг учун етарли шароитларни яратиб бериш асосий вазифалардан бири саналган. Айниқса, марказлашган давлатнинг салоҳияти кучли бўлган даврларда мамлакат иқтисодиёти равнақ топган, янги бозорлар қурилган, мавжудлари кенгайтирилган, савдо дўконлари, карвонсаройлар ва […]

ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ШАҲАРЛАРИ ТАРИХИДА АСАКА ШАҲРИНИНГ ЎРНИ

ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ШАҲАРЛАРИ ТАРИХИДА АСАКА ШАҲРИНИНГ ЎРНИ

Адабиётларда “Ўрта Осиё жавоҳири” деб ном олган Фарғона водийсида илк шаҳарсозлик мил.авв. XII-VIII асрларга бориб тақалади. Зеро, кишилик жамиятининг даҳоларидан бири А.Тойинби водийга “Қадимги Фарғона – жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан биридир”, – деб таъриф бергани бежиз эмас. Ўзбекистон истиқлол шарофати туфайли, xалқнинг узоқ ўтмиши тариxини xолисона ўрганишга бўлган эҳтиёжи кескин кучайди. Барча тариxий муаммолар қатори […]

Ўзбекистон: Мустақиллик йилларида Қўқон хонлиги тарихининг ўрганилиши

Ўзбекистон: Мустақиллик йилларида Қўқон хонлиги тарихининг ўрганилиши

Қўқон хонлиги тарихи чор Россияси ҳукмронлиги ва совет даврида маълум даражада ўрганилди. Ўша даврда тадқиқотчилар хонлик тарихига оид талай ёзма манбаларни илмий муомалага киритдилар ҳамда бу давлатнинг ижтимоий-сиёсий тараққиёти билан боғлиқ кўп фактик маълумотларни тўплашга муваффақ бўлдилар. Аммо тарих фанида ҳукмрон бўлган коммунистик мафкура Қўқон хонлиги тарихини объектив тарзда ёритишга, унинг яхлит тарихий концепциясини яратишга […]