Turfa olam

Илонлар билан дўстлашган оила

Илонлар билан дўстлашган оила

Дунё сирли мўжизалар ва инсонларни ҳайратга солувчи воқеаларга бой. Ҳаётдаги турли касб-карли ва феъл-атворли кишиларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳамда қизиқишлари атрофдагиларнинг эътиборини тортмай қолмайди. ИЛОНЛАР ОГОҲЛАНТИРАДИ! Нуробод туманининг Жом қишлоғида истиқомат қилувчи Ёрматовлар оиласи аъзолари ҳам кўпчиликка ўхшамайдиган касб-корли инсонлардир. Алишер ака ва у кишининг ўғиллари одамлар кўнглига қўрқув туйғусини соладиган илонларни, асосан кобраларни боқиш билан шуғулланади. […]

Япониялик Робинзон Крузо!

Япониялик Робинзон Крузо!

  Япониялик Масафуми Нагасаки исмли бу одам 20 йилдан буён бир оролда ёлғиз яшайди. Токио ва Тайван орасидаги митти оролнинг номи Сотобанари. Маъноси, Ташқи узоқ орол демакдир. Нагасакининг довуллар бироз чўчитади, унинг устига сув ва егулик топишнинг доим иложиси йўқ, балиқ тутадиган тўрлари ҳам эскирган. Оролда сув йўқлиги боис яқин орадаги бир оролга ҳафтада бир […]

Ер юзидаги “дўзах”

Ер юзидаги “дўзах”

Табиат ҳам баъзан инсондан қолишмасликка ҳаракат қилади. Шунақанги даҳшатни яратадики, сочларингиз тикка туриб кетади… Эфиопиянинг шимолида жойлашган Данакиль чўлини “Ер юзидаги дўзах” деб аташади. Бунга сира ажабланмасангиз ҳам бўлади. Вулқон туфайли бино бўлган бу овлоқ жойларда нафас олиш учун кислород йўқ, аммо заҳарли газлар билан тўйинган 50 даражали қайноқ ҳаво истаганча топилади. Чўлда сайр қилиш […]

90 ёшли отахон дунёни қойил қолдирди

90 ёшли отахон дунёни қойил қолдирди

90 ёшли Томас Лаки ўрнатган рекорд манаман деган алпқоматларни ҳам ёқасини ушлашга мажбур қилади. Чунки отахон шу ёшига қарамай кўкда парвоз қилаётган самолётнинг тепасига чиқиб олиб, тикка ҳолатда турган. Томас бобо ҳаракатланаётган самолётнинг томида туриб ҳунар кўрсатган энг кекса каскадёр деб топилди ва рекордлар китобидан ўзига муносиб жой ажратди.

70 ёшли “қизалоқ” ёхуд ёмғир сувининг фойдаси

70 ёшли “қизалоқ” ёхуд ёмғир сувининг фойдаси

Флоридада яшовчи Аннет Ларкинс исмли бу аёл жуда ёш кўринса-да, аллақачон 70 ёшни “уриб қўйган”. Эри 54 ёшда, аммо уни кўрганлар Аннет хонимнинг отаси деб ўйлаши аниқ. Ларкинс хоним ёш кўринишининг сирини шундай изоҳлайди: “Асосан, ҳўл мевалар ва сабзавотлар истеъмол қиламан, шунингдек, ёмғир сувини ҳам ичаман”. Боғида ўзи учун махсус сабзавот ва мевалар етиштириувчи Аннет […]

24 йилдан бери аэропортда яшайди

24 йилдан бери аэропортда яшайди

Меҳран Карими Нассери исмли 80 ёшли бу одам асли эронлик. У 1988 йилдан буён аэропортда яшайди. Меҳран 1977 йилда Европага келганди. Бироқ бегона юртда омади юришмай, сарсон-саргардонликда умр кечирмоқда. Франциядан Англияга кўчиб ўтиш арафасида барча буюмларини ўғирлатиб қўйган мусофир, бир амаллаб самолётга чиқиб олган. Афсуски, Лондондаги “Хитроу” аэропортида ҳужжатлари йўқлиги боис уни яна орқага – […]

Қўзиқорин туфайли 5,5 миллион кўршапалак қирилиб кетди

Қўзиқорин туфайли 5,5 миллион кўршапалак қирилиб кетди

“Оқ бурун” номли касаллик туфайли АҚШ ва Канадада 2006 йилдан буён 5,5 миллиондан зиёд кўршапалак қирилиб кетди. Виннипег университети олимлари касалликнинг сабаби деб келиб чиқиши Европага бориб тақаладиган “geomyces destructans” номли қўзиқорин эканлигини аниқлашди. Қизиғи бу тур қўзиқоринлар Европадаги кўршапалакларга таъсир қилмаган, бироқ Шимолий Америка кўршапалакларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Улар ушбу қўзиқоринни истеъмол қилиб заифлашмоқда […]

Тош одамлар қасри

Тош одамлар қасри

Ҳиндистонда машҳурлик борасида Тож-Маҳалдан кейинги иккинчи ўринда турувчи жой — Тош одамлар қасри ҳисобланади. Халқ орасида “Тошлар боғи” деб донг таратган бу қаср аслида боғ эмас, балки чиқиндилардан иборат. Гап шундаки, узоқ 1965 йилда маҳаллий Жамоатчилик иншоотлари маҳкамасининг йўллар инспектори Нек Чанд маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни Чандигарх чеккасидаги ташландиқ бўш жойларга олиб бориб, улардан […]

Дунёдаги энг майда газета

Дунёдаги энг майда газета

Ер шаридаги энг митти газета Англиядаги “First News” нашри томонидан чиқарилган илова ҳисобланади. Катталиги 32,22 миллиметр келадиган бу газетани ўқиш учун кўзингизнинг жуда равшан бўлиши ҳам кифоя эмас, камида лупа ёки микроскоп керак бўлади. Ҳа, кези келганда эслатиб қўяйлик, “Даракчи”га обуна мавсуми бошланди.

Ер ютган фабрика ёхуд Ер бағридаги ўпқонлар

Ер ютган фабрика ёхуд Ер бағридаги ўпқонлар

Тасаввур қилинг, кўз ўнгизда ер ўйилиб, чуқур ўпқон ҳосил бўлса, қай аҳвлга тушасиз? Йўқ, бу қандайдир эртакдаги манзара эмас, балки табиатда учраб турадиган ҳодиса, холос. Ер ютган фабрика 2007 йилнинг 23 февраль куни Гватемала пойтахти яқинидаги шаҳарчада одамларнинг оёғи остидан ер “қочди”. Кенглиги 20 метр келадиган бу ўра бир қанча кичик иншоотларни ўз комига тортди. […]

Page 3 of 41234