America

Nyu Yorkda Navro’z

Nyu Yorkda Navro’z

Bahor fasli kirib kelib, kelinchakdek o’z yashil sepini yoyishi bilan, birin-ketin go’zal bahoriy bayramlar ham nishonlana boshlandi. Shunday ajoyib o’zbekona bayramlardan biri Navro’zi olamdir. Navro’z bayrami kecha va kunduzning tenglashgan payti – 21-22 mart kunlaridan boshlab bir hafta-o’n kun davomida nishonlanadi. Bu bayram ona tabiatning jonlanishi, uyg’onishi va yangilanishi bilan bog’liq bo’lganligi bilan ham qadrlidir. […]

АҚШдаги биринчи ўзбекча нашрлардан бири “Ўзбегим” бир ёшда

АҚШдаги биринчи ўзбекча нашрлардан бири “Ўзбегим” бир ёшда

  Қишнинг совуқ кунлари ортда қолиб фасллар келинчаги саналмиш баҳор ҳам эшик қоқмоқда. Дарахтлар аста секин куртак отиб, табиат яшил либосини кийгани киши қалбида қувонч уйғотади. Миллий қадриятларимиз саналмиш “Янги йил” байрами  “Наврўз” ҳам баҳор элчиларидан биридир. Миллий таомларнинг тайёрланиши,  янги кийимлар кийиб, яқинларимиз ҳолидан хабар олиш ҳам “Наврўз” удумларидан  ҳисобланади.  Барча гина, хафагарчиликларни эски […]

«Мурувват» маркази томонидан ташкил этилган “Наврўз” кечаси

«Мурувват» маркази томонидан ташкил этилган “Наврўз” кечаси

Баҳор фаслида нишонланадиган қадимий байрамлардан бири Наврўзи олам Нью Йоркда ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди. 2012 йил 16 март куни Бруклиндаги “National” ресторанида ” Мурувват” маркази томонидан бадиий кеча ташкил этилди. Наврўз» деб номланган ушбу кечани марказ раҳбари Тамара Назарова ва Сиддиқ Санаев олиб борди. Ташриф буюрган меҳмонлар учун чиройли дастурхон ёзилди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги […]

“First Lady”лар мини Олимпиадада!

“First Lady”лар мини Олимпиадада!

Вашингтондаги Америка университети томонидан ташкиллаштирилган мини Олимпиадада АҚШ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обама ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг хотини Саманта Кэмеронлар ҳам иштирок этишди. Обама хоним ташаббуси билан семиришга қарши кураш ҳаракати доирасидаги “Қани, ҳаракат қил!” кампанияси асосида эди бу Олимпиада. Мусобақалар давомида Обама хоним теннис борасидаги маҳоратини ҳам намойиш этди.

1 киши яшайдиган туман сотувга қўйилди

1 киши яшайдиган туман сотувга қўйилди

АҚШнинг Вайоминг штатидаги Буфорд тумани яқин кунлар ичида кимошди савдосига қўйилади. Жуда ноқулай об-ҳавоси билан машҳур бўлган ушбу штатнинг бу туманида атиги бир одам яшайди. Буфорднинг ягона одами ва туман ҳокими Дон Сэммонс бу жойга 1980 йилда оиласи билан кўчиб келган. 1992 йилда тумандаги супермаркетни сотиб олган Сэммонс хотинининг ўлими ва 27 ёшли ўғлининг Колорадога […]

Б.Обама: “Баскетбол қўлда ўйналади, Дэвид!”

Б.Обама: “Баскетбол қўлда ўйналади, Дэвид!”

Баскетболга мухлислиги билан машҳур АҚШ президенти Барак Обама расмий ташриф билан АҚШга ташриф буюрган Англия бош вазири Дэвид Кэмеронни шахсий самолётида Дайтондаги Коллеж лигаси ўйинига олиб борди. Икки давлат раҳбарлари Дейтон университети майдонида “Вестерн Кентуки” ва “Миссисипи Веллей” ўртаси кечган баскетбол баҳсини томоша қилишди. Залга тўпланган мухлислар Обама ва Кэмеронни илиқ кутиб олишди.   Ўйин […]

ГУЛНОРА ЭМАС, ТАШКИЛОТЧИЛАР ЙЎҚОТАДИ!

ГУЛНОРА ЭМАС, ТАШКИЛОТЧИЛАР ЙЎҚОТАДИ!

  Хабарингиз бор, сўнгги кунларда кўплаб жаҳон ОАВлари диққати Нью-Йоркда ўтказилаётган “Мерседес-Бенц” модалар намойишида “Guli” коллекциясининг иштирок этиш-этмаслигига қаратилган. Маълумотларга қараганда, “Guli” либослари шу мода ҳафталигида ўтган йили қатнашиб, жуда кўпчиликнинг меҳрини қозониб, катта шов-шувларга сабаб бўлган. Ахир, юксак дид ва бетакрор жозиба билан яратилган ўзбекона либосларнинг замон нафаси билан уйғунлашиши катта ҳайрат ва завқ […]

“ТИШЛАНГАН ОЛМА” ЭГАСИДАН АЙРИЛДИ!

“ТИШЛАНГАН ОЛМА” ЭГАСИДАН АЙРИЛДИ!

Юқоридаги олма, тишланган олма белгисига кўзимиз тушар экан, бехос кўз олдимизга қимматбаҳо бироқ, энг сифатли компьютер, уяли алоқа воситаси, плейерлар келади. Ҳа, ўша ёд бўлиб кетган Apple! Стив Жобс, дунёдаги энг илғор Apple корпорацияси асосчиси, 56 яшар бизнес-магнат ўсма билан саккиз йиллик олишувидан сўнг вафот этди. АҚШ президенти Барак Обама, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Нью-Йорк […]