She’riyat

Биз буюк юрт фарзандларимиз фестивали Наманганда

Биз буюк юрт фарзандларимиз фестивали Наманганда

Ёшларни мамлакатимизда мустақиллик йиллари давомида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ва шукроналик туйғусини шакллантириш, ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан асраш, уларни халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида […]

Бухоронинг тоғлари

Бухоронинг тоғлари

  Гарчи Бухорода табиий тоғ йўқ, Бағри шу жиҳатдан кемтиклиги рост. Лекин афсус чекма, Кечмишингга боқ, Сиймолар кўп тоққа этгулик қиёс.   Ўтмиш ортда бугун, замона янги, Илмига то абад дунё берар тан. Номи яшаётир оламда мангу, Айтинг, Ибн Сино қайси тоғдан кам?!   Бухоролик дея Имом Бухорий, Кўксимиз тоғ тутиб, туямиз ғурур. Истиқлолдан қадр […]

Ота танланмайди, Танланмас Она.

Ота танланмайди, Танланмас Она.

  ВАТАН   Либос танланади, Танланар дўст-ёр. Вақт ўтиб ўзгарар фикрат, замона. Дунё айланса ҳам минг карра, Зинҳор — Ота танланмайди, Танланмас Она.   Жонбахшдир бир оғиз айтган каломи, Ўки гапи дилга тиғдай ботадир; Хунукми, гўзалми, яхши, ёмонми, Она —Она эрур, Ота — Отадир.   Оллоҳдандир қачон, қайда туғилмоқ, Сен учун шу тупроқ Каъба дафъатан. […]

МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ

МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ

“МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ!”. СИЗДА МУАЛЛИФНИНГ ЎЗ ҚЎЛИДАН, ДАСТХАТИ БИТИЛГАН КИТОБНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ ИМКОНИ БОР!   2012 йил 12-апрель куни соат 11.00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Муҳаммад Исмоилнинг “МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ” дея номланган китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Адабий кечани Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов олиб боради. Кечада Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Сирожиддин Саид, […]

Мен Бобурнинг набирасиман!!!

Мен Бобурнинг набирасиман!!!

 Дам олиш кунларини қаҳвахонада ўтказишни хуш кўраман. Шу сабабли дам олиш кунида Бруклин шаҳрининг марказида бўлган шундоқ уйимиз ёнидаги қаҳвахонада бир оз қаҳва ичиш мақсадида ташриф буюрдим. Қаҳвахона мижозлар билан тўла экан. Бир четда турган бўш ўриндиқни эгаллаб қаҳвани ичишга шайланар эканман ёнимдаги инсонларнинг  “Ўзбекистонлик…”, “Ўзбекистон…” деган сўзини эшитиб ноҳосдан уларнинг суҳбатига қўшилдим. – Кечирасиз Ўзбекистон дедингизми? – Ҳа! […]