Sport

ФАРҒОНАДА УНИВЕРСИАДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

ФАРҒОНАДА УНИВЕРСИАДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Фарғонада мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада — 2016» республика спорт ўйинлари финал босқичи якунланди Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик тўйи арафасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, беқиёс даражада кўркамлашган ва чирой очган олтин водий гавҳари — Фарғона шаҳри уч кун давомида ёшлик ва нафосат, гўзаллик ва баркамоллик байрами нафаси билан яшади. Ёш авлоднинг жисмонан соғлом […]

Универсиада: талабалар фикри қандай?

Универсиада: талабалар фикри қандай?

Фарғонада талабалар ўртасидаги Универсиада спорт мусобақалари 26-28 май кунлари кўтаринки руҳда ўтди. Қуйида ушбу спорт мусобақалари айрим иштирокчиларининг фикрлари билан танишишингиз мумкин. Маттиев Улуғбек, Хоразм Давлат университети жисмоний маданият факултети 3 курс талабаси: –Спорт ёшларни нафақат жисмонан чиниқишига, соғлом униб ўсишига, балки мана шундай спорт байрамлари, турли тадбирлар орқали дўсту қадрдонларга эга бўлишига хизмат қилади. […]

Farg’onada Universiada sport musobaqalari boshlandi

Farg’onada Universiada sport musobaqalari boshlandi

Фарғонада “Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг финал босқичи 26 май куни старт олади

Фарғонада “Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг финал босқичи 26 май куни старт олади

2016 йил 26-29 май кунлари Фарғона шаҳрида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида – “Универсиада – 2016” мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтади. Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жамоалар спортнинг  15 та тури бўйича беллашади. Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, юртимизда шаклланган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинларини ўз ичига олган уч босқичли ноёб […]

ЖЧ-2018 саралаш. Босқичнинг сўнгги ўйинида ҳам ғалаба қозондик

ЖЧ-2018 саралаш. Босқичнинг сўнгги ўйинида ҳам ғалаба қозондик

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасида сўнгги учрашувни ҳам ғалаба билан якунланди. Терма жамоамиз Баҳрайнга қарши ўйинни ҳам минимал ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди. Биринчи бўлимда терма жамоамизнинг ўйини қовушмади. Баҳрайнликлар учрашув бошидаги мезбонларнинг босимини бартараф этишди ҳамда кейинчалик ўз ўйинларини йўлга қўйиб олишди. Буни кутмаган Бабаян шогирдлари майдон нима қилишни билмай қолишди. […]

“КИЧИК ОЛИМПИАДА” ТАРАДДУДИ

“КИЧИК ОЛИМПИАДА” ТАРАДДУДИ

Бу йил вилоятимизда мамлакатимизда ўзига хос “кичик олимпиада” номини олган уч босқичли спорт мусобақаси –“Универсиада-2016” мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтади. Бу борада мусобақани юқори савияда ўтказиш учун аниқ чора-тадбирлар режаси белгиланиб, Фарғона шаҳридаги 29 та объектлар замонавий мезонлар асосида таъмирланяпти. Мусобақалар Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти, Фарғона  Олимпия заҳиралари спорт коллежида ўтказилиши режалаштирилган. Тараддуд […]

КЎРКАМ ИНШООТЛАР ЁШЛАР ИХТИЁРИДА

КЎРКАМ ИНШООТЛАР ЁШЛАР ИХТИЁРИДА

  Президентимиз Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг  йиғилишидаги маърузасида  “Қиз болаларни оммавий спортга  жалб этиш борасидаги амалий ишларимиз ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишимиз зарур. Бу кўрсаткичлар 2005 йилда 24 фоизни, жумладан, қишлоқ жойларда 22 фоизни ташкил этган холос. Бугунги кунда қиз болаларнинг 47 фоизи, қишлоқ жойларда эса 44,7 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланиб […]

ДИЛАФРУЗ ПАРАЛИМПИЯДАГА БОРАДИ

  Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши учун кенг шароит яратилмоқда. Бунинг натижасида паралимпиячиларимиз спорт оламининг нуфузли мусобақаларида – Паралимпия ва Параосиё ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатларида улкан ғалабаларни қўлга киритмоқда. 2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган II […]

БЕКТЕМИР ва ЭЛШОД – ЯНА БАЙРАМ

БЕКТЕМИР ва ЭЛШОД –  ЯНА БАЙРАМ

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида катталар ўртасида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этишиб, кучлилар сафидан жой олишгани тўғрисидаги хуш хабар оний лаҳзаларда бутун мамлакатимизга ёйилди. Миллий терма жамоамизда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Фарғона вилояти спортчилари Бектемир Мелиқўзиев ва Элшод Расуловлар мамлакатимизда, жумладан Фарғонада ҳам спортнинг бокс тури тараққий этиб бораётганлигини жаҳон […]

КУМУШ МЕДАЛ, ОЛИМПИАДА ЙЎЛЛАНМАСИ МУБОРАК, БЕКТЕМИР!

КУМУШ МЕДАЛ, ОЛИМПИАДА ЙЎЛЛАНМАСИ МУБОРАК, БЕКТЕМИР!

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида якунига етган бокс бўйича катталар ўртасидаги 18-жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари медаллар жамғариш бўйича Куба терма жамоасидан кейин фахрли иккинчи натижани қайд этишди. Ушбу чемпионатда қатнашган 9 нафар боксчимиздан 6 нафари юртимизга медаллар билан қайтишди. Терма жамоамизнинг бу муваффақиятига вилоятимиз спортчилари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишгани қувонарли. Ўсмирлар ўртасида мамлакат, Осиё, жаҳон […]

Page 1 of 14123Next ›Last »