МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ

“МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ!”. СИЗДА МУАЛЛИФНИНГ ЎЗ ҚЎЛИДАН,

ДАСТХАТИ БИТИЛГАН КИТОБНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ ИМКОНИ БОР!

 

2012 йил 12-апрель куни соат 11.00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Муҳаммад Исмоилнинг “МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ” дея номланган китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Адабий кечани Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов олиб боради. Кечада Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Сирожиддин Саид, Иқбол Мирзо, Маҳмуд Тоир, Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, филология фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев, филология фанлари доктори Насимхон Раҳмонов, медицина фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов, филология фанлари номзоди Адҳамбек Олимбеков, бастакор Мусохон Нурматов, севимли ижодкорлардан Фарида Афрўз, Зулфия Мўминова, Абдували Қутбиддин, Азиз Саид, Ботир Эргашев, Рислиғой Ҳотамова ва бошқалар қатнашадилар. Адабиёт ва шеърият ихлосмандларини тақдимотга таклиф қиламиз. Марҳамат!

 

Боғланиш учун тел: +998935877747

 

One Response to МЕНИ КУЧЛИРОҚ СЕВ

  1. Nodira Gafurova 06/06/2012 at 12:10 pm

    Nima uchun she’riyat sahifasida 1ta ham she’r yo’q?

You must be logged in to post a comment Login