ХАНДАЛАР

– Чекишнинг зарари аниқ исботланди. Чеккани чиққанимда шерикларим менинг чучварамни еб қўйишибди.
* * *
Компьютер ёрдамида энг тез пул ишлаш усули ўша компьютернинг ўзини сотишдир.
* * *
– Амаки, дадам айтдилар, арақ очадиган бурама очқичингизни бериб тураркансиз.
– Дадангга айт, очқични олиб ҳозир етиб бораман.
* * *
Ўғри махсус калит билан эшикни очмоқда. Шу пайт рўпарадаги эшик секин очилди ва қўшни мўралаб шивирлади:
– Пуллари шкафнинг тагида, тиллаларни эса аквариум орқасига яширишган.
* * *
Яҳудийдан сўрашди:
– Нега товуғингнинг бир оёғи йўқ?
– Кекса онам ўлим тўшагида ётганида товуқ шўрва ичгиси келаётганини айтганди. Туппа-тузук тухум туғиб турган товуқни бутунлай сўйиб юборишга кўзим қиймади…
* * *
Хотин эрига:
– Қўшнилар негадир жанжаллашмай қўйишди, овозлари чиқмаяпти.
– Уришиб қолишгандир-да…
* * *
– Қўшни, эрингиз кундан-кунга озиб кетяпти-я.
– У ҳар куни балиқ тутишга боряпти. Нимани тутиб келтирса, ўшани едиряпман.
* * *
Пойабзал тузатиш устахонасида:
– Уста, этигимни тикиб қўяман дегандингиз.
– Икки минг сўм тўлаб олиб кетаверинг.
– Яхши-ку, биз сиз билан тўрт мингга келишгандик.
– Гап шундаки, мен этигингизнинг бир пойини йўқотиб қўйдим.
* * *
– Итимни кўрмадингизми, оппоққина, момиққина эди, роса чиройли акилларди…
– Кичкинагина, бир тепса ўн метрга учиб кетадиган эдими? Йўқ, кўрмадим.
* * *
Икки ўртоқ аёзли кунда сайр қилишмоқда. Бири катта ит етаклаб олган.
– Совқотдингми?
– Ҳа…
– Қизишни хоҳлайсанми?
– Жудаям…
– Бос, Олапар!
* * *
Мезбон меҳмонга қараб:
– Қани, сариёғни нонга суртиб енг, роса мазали.
– Раҳмат.
– Нонга суртиб еяқолинг сариёғни…
– Раҳмат, мана еябман-ку, ҳақиқатан ҳам жуда мазали экан.
– Сиз суртиб емаяпсиз, килолаб қўшиб еяпсиз, суртиб енг!
* * *
– Қазингиз жуда ширин экан.
– Тойчоқ гўштидан тайёрланган-да.
– Ичидан темир бўлаклари чиққанини айтмаса…
– Ҳа-а… Хотиним тойчоқнинг тақасини олиб ташлашни унутибди.

You must be logged in to post a comment Login