Музлатгичдаги маҳсулотлар нега айнийди?

Ҳатто энг тадбирли оила бекалари ҳам музлатгичнинг эшигида тез бузилувчи маҳсулотларни сақлаш мумкин эмаслигини билишмайди. Ваҳоланки, музлатгич эшиги музлатгичдаги энг илиқ жойдир.

Музлатгичдаги энг идеал ҳарорат +4 бўлса, эшигида эса, +8 +10 даражани ташкил этади. Рўзғордаги энг керакли буюм ҳақида яна нималарни билишимиз лозим?

БИРИНЧИ ҚОИДА. Музлатгичнинг энг юқори қисмида узоқ вақт сақланадиган маҳсулотлар жойлаштирилиши керак. Пастки қисмда эса, сабзовотлар, мевалар ва совутилиши лозим бўлган маҳсулотлар сут, тухум, пишлоқни солиш керак.

ИККИНЧИ ҚОИДА. Бўлиб сақлаш тартиби. Сабзавот ва мевалар газсимон моддалар ажратадилар ва бу моддалар бир-бирларига турлича таъсир ўтказадилар. Бундан ташқари, уларнинг яқин туриши сифат бузилишнинг тезлашишига олиб келади. Шунинг учун мева ва сабзавотларни алоҳида алоҳида контейнерларда сақлаш лозим.

Шунингдек, хом ва пиширилган маҳсулотларни ҳам биргаликда сақлаб бўлмайди. Хом балиқ ва гўштлар бошқа маҳсулотларга инфекция тушириши мумкин. Энг яхшиси, уларни алоҳида пакетларда (қопчиқларда) музлатгичнинг пастки қисмига, фақат бир неча соатгагина жойлаштирган маъқул.

УЧИНЧИ ҚОИДА. Музлатгичда доимо озодалик ҳукм суриши керак. У ерга фақат ювиб қуритилган, қадоқланган маҳсулотларни қўйиш лозим. Энг яхшиси уларнинг ҳаммасини қоғоз қопчиқларда сақлаган маъқул. Қоғоз қопчиқлар яхши ҳаво ўтказади, маҳсулотларнинг моғорламаслигига ва узоқроқ сақланишига ёрдам беради.

 

You must be logged in to post a comment Login