5 ёшлик истеъдод дунёни ҳайратга солмоқда

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи Аэлита Андре беш ёшда бўлишига қарамай ўз истеъдоди билан дунёни ҳайратга солмоқда.

2 ёшидан бошлаб сурат чиза бошлаб, “дунёнинг энг кичик профессионал рассоми” унвонини қўлга киритган Аэлитанинг энг арзон сурати 3 минг фунт-стерлинг.

Ёш рассом шу пайтгача чизган суратлари билан 100 минг фунт-стерлингдан кўп даромад топган. Июн ойида Нью-Йоркда унинг асарларининг навбатдаги кўргазмаси бўлади.

Аэлита Андренинг онаси Никка Калашникованинг келиб чиқиши россиялик.

You must be logged in to post a comment Login