Ёшартирувчи 6 та маҳсулот

Ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолиш ҳамда қариш жараёнини секинлаштириш учун 30 ёшдан кейин аёллар таомномаларига 6 та супермаҳсулотларни киритишлари лозим.

МАНДАРИН

Мандаринларни доимий равишда истеъмол қилувчи аёллар атеросклеротик тошмалар ҳамда кўплаб юрак қон-томири билан боғлиқ касалликлардан ўзини ҳимоялаган бўлади. Мандаринда бошқа маҳсулотлардан фарқ қиладиган флавоноид нобилетин ферменти мавжуд. У холестеринни қонга ташувчи липипротеидлардан халос этади. Нобилетин моддаси эса аёлларни семиришдан ҳамда қандли диабетнинг II тури пайдо бўлишидан ҳимоя қилади.

Аёллар учун 0,5 кг. сувли мандарин бир кунлик меъёр ҳисобланади.

КЎК ЧОЙ

Кўк чойда бир гуруҳ “катехин” деб номланувчи биоактив моддалар бор. Бу антиоксидантлар организмда содир бўладиган оксидланиш жараёнига тўсқинлик қилади. Олимлар ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кўк чой қандли диабет пайдо бўлишининг олдини олиб, иммунитет ошишига, ортиқча вазнни йўқотишга ҳамда терининг яхши сақланишига ёрдам беради.

Аёллар учун бир кунлик меъёр 0,5 литр кўк чой ичиш.

ЧИЛИ ГАРМДОРИСИ

Бугунги кунда кўплаб аёллар таом тайёрлашда чили гармдорисидан фойдаланишмоқда. Улар овқатга аччиққина, ёқимли таъм бериш билан бирга жуда фойдали маҳсулотни истеъмол қилаётганликларини билишмаса керак? Чили гармдорисидаги энг бебаҳо модда капсаициндир. Айнан шу фермент ҳам гармдоридаги аччиқликни ўзида мужассамлаштиради. Организмга киргач, капсаицин ошқозондан мияга сизнинг тўйганлигингиз ҳақида сигнал беради. Унинг аччиқ мазаси нафақат иштаҳанинг пасайишига, балки организмдаги моддалар алмашинуви яхшиланишига ҳам хизмат қилади.

Бир кунлик истеъмол меъёри 30 дан 120 миллиграммгача.

ҚЎЙ ГЎШТИ

Диетологлар томонидан доим гўзал бўлишни истаган аёллар учун тавсия қилинадиган энг яхши маҳсулот қўй гўштидир. У цинк, марганец ҳамда тестостерон моддасининг фаол ишлаб чиқарилиши учун керак бўладиган минералларга бой. Айтганча, ушбу модда организмда спорт, фитнес, рақс кабилар билан шуғулланганда ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ҳам эркаклар кўзи билан қараганда, “ҳаракатчан аёллар ҳаммага бирдек ёқади”.

ШАМПИНЬОН ҚЎЗИҚОРИНЛАРИ

Ҳеч бир байрам дастурхони шампиньон қўзиқоринларисиз ўтмайди. Уларни тайёрлаш осон, шунингдек, томирлардаги холестериндан тозаловчи энг яхши маҳсулотлардан бири ҳам. Шампиньонда омега-3 ёғ кислотаси: линолен, арахидон, линоле моддалари мавжуд. Ичаклардаги сингиш, сўрилиш жараёни туфайли улар холестериннинг кўпайишига ҳамда организмда тарқалишига йўл қўймайди.

Кунлик меъёрда 125 граммдан кам бўлмаган шампиньон қўзиқоринларини истеъмол қилиш лозим.

БОДОМ

Қадимдан бодом шифобахш маҳсулот саналади. Унинг мағзида олимлар организм учун фойдали бўлган кўплаб микроэлементлар: рибофлавин, передоксин, тиамин, биотин, фолий ҳамда пантотен кислоталари борлигини аниқлашган. Ширин бодомни истеъмол қилиш ошқозон яраси ва гастрит пайдо бўлишининг олдини олади. Аёллар учун бодомнинг фойдалилиги шундаки, уни қаттиқ жисмоний зўриқишлардан кейин истеъмол қилиш организмнинг қисқа вақт ичида “ўзига келишига” ёрдам беради. Хонимларга бир кунда 200 граммдан кам бўлмаган миқдорда бодом истеъмол қилиш тавсия этилади.

Умида ЯКУБОВА


You must be logged in to post a comment Login