Facebook асосчиси ва раҳбари Хитойга куёв бўлди

Ўтган ҳафта акциялари 104 млрд. долларга баҳоланган дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқ бўлмиш – Facebook асосчиси ва раҳбари 28 ёшли Марк Цукерберг 9 йилдан буён севгилиси бўлган хитойлик Присцилла Чанга яширин равишда уйланди.

Мухлислари бу тўй ҳақида Маркнинг Facebook даги шахсий саҳифасида “Оилавий аҳволи?” деган бандга “Уйланган” деб ўзгартиргани ва тўйсуратларини берганидан сўнг билиб олишди. Марк келин билан 9 йил олдин Ҳарвард университетида танишган.

Калифорниядаги Пало Алто шаҳридаги уйининг боғида ўтказилган тўй маросимида 100 га яқин меҳмон иштирок этди. Ҳатто меҳмонлар тўй бўлаётганини боргандан сўнг билишган, улар Присцилла ўқишни тугатганига тадбир деб ўйлашган. Меҳмонларнинг эътироф этишича, Марк келиннинг қўлига оддий узук таққан.

You must be logged in to post a comment Login