Техасда “Ипак йўли” фестивали бошланди

АҚШ нинг Техас штати, Хьюстон шаҳрида “Ипак йўли” маданият фестивали очилди. Фестиваль сайтидан маълум қилинишича, тадбирга биринчи куниёқ 7000 киши ташриф буюрган.

Фестивални ТЮРКСОЙ Халқаро туркий маданият ташкилоти уюштирган бўлиб, ушбу ташкилот туркий олам қадриятларини ривожлантириш ва дунёга танитиш бўйича фаолият кўрсатади.

Фестиваль айнан Хьюстонда ўтказилаётгани бежиз эмас. Бу ерда барча туркий тилли халқларнинг вакиллари истивомат қилади, ишлайдилар ва ўқийдилар, дейди фестиваль ҳомийларидан бири, Техасдаги Туркия–Америка тижорат палатасининг ижрочи директори Тарик Селик.

Бундан 2000 минг муқаддам Буюк Ипак йўли бўйлаб нафақат савдо карвонлари ҳаракатланишган, балки унда халқларнинг маданияти, маънавий қадриятлари ва ғоялари тарқалган. Буюмлар билан бир қаторда уларнинг ишлаб чиқарилиши, жумладан, ипак, рангли шиша, қоғоз, замбарак ва унинг ўқлари тайёрланиш усуллари ҳақидаги маълумотлар, халқ амалий санъати намуналари, архитектура, деворий тасвирий санъат, мусиқа ва рақс санъати Шарқ ҳамда Ғарб мамлакатларига кенг тарқалган.

Фестивалда айнан шу йўналишларни Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистонлик артистлар, созандалар, ошпазлар ва халқ амалий санъати усталари намойиш этмоқдалар.

Шаҳар ҳудудидан фестиваль ўтказилиши учун қарийб 5 гектар майдон ажратилгандир. Қисқа вақт ичида иштирокчи мамлакатлар сонига тенг павильонлар қурилди. Павильонларда халқ амалий санъати усталари ўз асарларини намойиш қиладилар, санъатдан сабоқ берадилар, қўшиқчилар, раққослар ва созандалар саҳнада концерт берадилар, ошпазлар ўз навбатида миллий таомлардан татиб кўришга таклиф қиладилар.


 

You must be logged in to post a comment Login