Ўзбек театри Англия саҳнасида намойиш этилади

Ўзбекистон  Ёшлар театри Англияга жўнаб кетди. Октябрь ойида намойиш этилган спектакллар орасида томошабинлар эътиборини тортган Ўзбекистон, Буюк Британия,Тожикистон ва Қирғизистон санъаткорлари ва театр арбобларининг биргаликдаги лойиҳаси – «Шойи иплар» спектакли ҳозирда янада такомиллаштирилмоқда. Спектакл Ўзбекистон Ёшлар театрида катта муваффақият қозонган. Энди эса у британиялик ҳамкорлар кўмагида янада ривожлантирилмоқда. Ёшлар театри ижодий гуруҳининг Тошкентдан Англияга жўнаб кетиши олдидан театр бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Абдураҳмонов маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати саволларига жавоб берди. – Наби Қаюмович, сизни жуда қизиқарли сафар кутмоқда, бу қандай юз берди ва унинг дастури қандай?- Лойиҳа Фонд Форум томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги билан биргаликда ўтказиладиган халқаро театр.уз фестивали туфайли юзага келган. Ўтган йили бу фестивалда Британия АСИТЕЖ болалар ва ёшлар театрларининг халқаро уюшмаси фахрий президенти, жаноб Пол Харман иштирок этган. У келиб, фестивалимизинг спектаклларини томоша қилди ва бу ерда театр санъати шунчалик юксак даражада бўлиши мумкинлигини тасавур ҳам қила олмаганлигини айтди. У ўзбек театрларининг спектаклларини кўрганидан кейин шундай фикр билдириб, бутун Марказий Осиё санъати билан боғлиқ бўлган лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди. «Шойи иплари» деб аталган биргаликдаги саҳна ғояси шундай туғилган эди. Унда минтақамизнинг барча давлатларидан артист аёллар иштирок этиши керак эди. Афсуски, бу гал қозоқ ва туркман актрисалар иштирокининг масаласи ҳал этилмай қолди, лекин бизнинг иккита актрисамиз, тожик ва қирғиз артистлар бу ишга киришган. Улар лойиҳа устози ва режиссер бўлган Пол Харман билан икки ҳафта репетицияларга қатнашган. Саҳна матнини Камилла Абдурахманова ёзди. Ушбу сюжетда бир гуруҳ аёллар бир жойда йиғилиб, инсон тақдири билан бғлиқ бўлган қарорни қабул қилиши лозим. 22 дақиқалик эскиз, яъни ривожланишдаги иш ҳосил бўлди. Биз бу эскизни фестивалда кўрсатдик, уни жуда илиқ кутиб олишди, кейин у муҳокама қилинди. Энди лойиҳамизни Англияга, Дерам шаҳридаги «Взлет» номли фестивалга таклиф қилишди. Британия АСИТЕЖ ҳам бу саҳна асарига қизиқиб қолди, биз спектакль-эскизни Ливерпуль шаҳрда ҳам саҳналаштирамиз. Дерамда ҳам, Ливерпулда ҳам бизнинг маҳорат дарсларимиз ўтади. Шу билан бирга, Лондонда Тошкентдаги театр фестивали доирасида бўлғуси ҳамкорлик юзасидан бир қатор машҳур театр арбоблари билан учрашамиз. Кейинги йили лойиҳамиз Қозоғистон ва Қирғизистон актрисаларининг иштирокида давом эттирилади, биз уни катта тўлақонли спектакль даражасигача олиб чиқмоқчимиз ва кейинги йилдаги фестивалда саҳналаштирамиз. – Хўш, бўлғуси спектаклнинг ғоясини сиз қандай таърифлаб берар эдингиз? – Биз ҳар бир инсоннинг ўз муаммолари борлиги, лекин ҳар биримиз ўз астойдил интилиши билан ёнидаги инсонни ҳам, бутун инсониятни ҳам қутқариши мумкинлигини айтмоқчимиз. Ҳаёт-мамотингиз ёнингизда бўлган у ёки бу кишига боғлиқ бўлиши мумкин. Харман бу айнан аёллар лойиҳаси бўлишини илтимос қилди. У аёлларнинг барча учун бахтли маскан, уй барпо этиш истаги жуда катта аҳамиятга эга эканлигини кўзда тутган. – Буюк Британияга қайси актрисалар ва муаллифлар боради? – Матн муаллифи ва актриса Камилла Абдурахмонова, актриса Васса Васильева (Ўзбекистон), Қирғизистонлик актриса Актигуль Акматалиева ва Тожикистондан Мавлобиби Нажмуддиновалар боради. – Сизга ушбу саҳналарга улкан муваффақиятлар тилаймиз. – Раҳмат.    

You must be logged in to post a comment Login