НАВБАТДАГИ ҒАМХЎРЛИК: ЁШЛАР РАҚС САНЪАТИ РИВОЖИГА МУНОСИБ ҲИССА!

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, “Форум юниор спорт” маркази томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг ўттиздан ортиқ жамоаларининг 700 дан зиёд аъзолари иштирок этди.
Жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови бўлиб ўтди.
Санъат ва спорт, беғубор болалик байрамига айланиб кетган мазкур танловда жамоалар анъанавий спорт-бал рақслари, миллий ва жаҳон халқлари рақслари, эркин ва замонавий услубдаги рақслар, спорт акробатикаси каби йўналишлар бўйича ўз дастурларини намойиш этди. Роллерлар, скейтерлар ва велосипедчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. 3-12 ёшдаги болаларнинг Hip-Hop, Break ва Dancehall каби рақслар бўйича чиқишлари танловга янада қувноқ руҳ бағишлади.

Шерзод

You must be logged in to post a comment Login