Кийик боласи қўлга ўргатилди (видео)

У оила фарзанди билан мактабга қатнамоқда.
Сербиялик оила ёввойи кийик боласини хонакилаштириб олди. Ўрмондан шикастланган кийик боласини топиб олган оила аъзолари уни даволашди ва оёққа турғазишди. Ҳатто Лара деб, исм ҳам қўйишди. Кийикка меҳри тушиб қолган оила кенжаси уни яна табиатга қўйиб юборгиси келмади. Ҳозир улар дўстлашиб олишган. Қаерга боришмасин доимо бирга. Кийик болани мактабга кузатиб қўяди, кутиб олади ва баъзида хатто дарсга ҳам бирга киради.

You must be logged in to post a comment Login