Японлар сайёрамизнинг энг соғлом миллати деб тан олинди

Сайёрамиз одамларининг саломатликларини таҳлил қилиш натижасида шу аниқ бўлдики, дунёнинг 187 мамлакати орасида соғлом ва узоқ умр кўриш бўйича сўнгги 20 йилда Япония энг юқори кўрсаткичга эга бўлди. Мазкур кўрсаткич аёллар ва эркаклар ўртасида бирдай юқори, деб тан олинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2010 йилда соғлом ва узоқ умр кўриш кўрсаткичи дунё бўйича эркакларда ўртача 58,3 йил, аёлларда эса 61,8 йилни ташкил этди. Агар мамлакатлар миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, Гаити аҳолисига мазкур кўрсаткич бўйича энг паст натижа тегишли бўлди. Гаитида эркакларнинг ўртача умр кўриши 27,9 йил, аёлларники 37,1 йилни кўрсатди. Энг яхши натижа эса айтиб ўтганимиздек японияликларга тегишли. Япон эркаклари ва аёлларининг ўртача умр кўриши бир хил – 68,8 йилни кўрсатди.
Энг соғлом мамлакатлар Топ-10 рўйҳатига Япониядан кейин эркаклар саломатлиги бўйича – Сингапур, Швейцария, Испания, Италия, Австралия, Канада, Андорра, Исроил ва Жанубий Корея, аёллар кўрсаткичи бўйича эса Жанубий Корея, Испания, Сингапур, Хитой Тайпейи, Швейцария, Андорра, Италия, Австралия, Франция каби мамлакатлар ўрин олди.

You must be logged in to post a comment Login