Мен Бобурнинг набирасиман!!!

 Дам олиш кунларини қаҳвахонада ўтказишни хуш кўраман. Шу сабабли дам олиш кунида Бруклин шаҳрининг марказида бўлган шундоқ уйимиз ёнидаги қаҳвахонада бир оз қаҳва ичиш мақсадида ташриф буюрдим. Қаҳвахона мижозлар билан тўла экан. Бир четда турган бўш ўриндиқни эгаллаб қаҳвани ичишга шайланар эканман ёнимдаги инсонларнинг  “Ўзбекистонлик…”, “Ўзбекистон…” деган сўзини эшитиб ноҳосдан уларнинг суҳбатига қўшилдим.

– Кечирасиз Ўзбекистон дедингизми?
– Ҳа! Сиз Ўзбекистонликми?
– Ҳа. Бирор Ёрдамим керакми?
– Бобурни биласизми?
– Қайси Бобурни?
– Заҳириддин Муҳаммад Бобурнида.
– Э Ҳа Мирзо Бобурними…. Албатта, танийман. Биз уни танимасак уят бўлар.
– Бобур ҳақида бизга қисқача айтиб бероласизми? Бизга кўпроқ маълумот керак эди. Айни дамда дўстим билан интернетдан Бобур ҳақида маълумот қидираётган эдик.  Биз Марказий Осиёликлар тарихига қизиқамиз деди суҳбатдош.
– Майли унда сизларга ўзим билганимча қисқача гапириб бераман дея уларга Мирзо Бобур ҳақида билганларимни сўзлаб бердим.

Шундан сўнг ҳамсуҳбатдошларимга улар истаганларича етарли маълумот беролмаган бўлсам узр дея суҳбатга якун ясамоқчи бўлганимда улар эсдалик учун суратга тушушимни сўради.

Суратимизни  ўзининг “inеуктуе” саҳифасига жойлар экан унинг остига “Бобурнинг Набираси билан” дея изоҳ ҳам ёзиб қўйди.

Қаҳвахонани тарк этар эканман, қалбимда ғурур ва ифтихор тўла эди. Ўз ўзимдан хурсад эдим. Бугун мусофир юртда аждодларимизни биладиган инсонлар билан суҳбатлашганимдан хурсанд эдим ва ўз ўзимга мен Бобурнинг Наюирасиман дея такрорлар эдим.

Ш. Амонов

You must be logged in to post a comment Login