ЯНГИ ЙИЛГА МУНОСИБ СОВҒА

doniyorjon

Ўзбекистонда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари имкониятлар яратиш, иқтидорли ўғил-қизларни, ялт этган истеъдодни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш борасида жуда кўплаб кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда.

Айниқса, 2004 йилдан буён Фонд форум ва Халқ таълим вазирлиги ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Республика миқёсида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали фикримиз исботидир.

Шу йиллар мобайнида Фарғона вилоятидан турли соҳаларда ёшларимиз фестиваль лауреатлигини қўлга киритиб келдилар. Бу йилги фестивалда “Вокал” йўналишида ғолибликни қўлга киритган Дониёр Алимов 1999 йил 28 январда Фарғона шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган. У ҳозирги кунда шаҳардаги 2 умумтаълим мактабининг 8 синфида аъло баҳоларга ўқимоқда.

– Мен бу йил “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалида илк бора иштирок этдим ва ғолиб бўлдим. Ушбу ютуғим  устозларим меҳнатларининг самараси, деб ўйлайман. Ҳали бу ютуқларимнинг бошланиши, келгусида мен яна бир қатор танловларда иштирок этиб, юртимга фойдаси тегадиган фарзанд ва санъаткор бўлиб, устозлар изидан боришга ҳаракат қиламан.

Дониёр бугунги кунда шаҳардаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактабида рубоб ва опера йўналишларида Элеонора Холмирзаевадан  таҳсил олиб келмоқда. Дониёрнинг  катта ғалабасидан устозлари ҳам хурсанд.

You must be logged in to post a comment Login