МАШАҚҚАТЛИ ИЖОДНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИ

14

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг кўплаб асарлари инглиз, испан, француз, поляк, славян, немис, румин, венгер, ҳинд, хитой, урду, чех сингари жами ўттизга яқин хорижий  тилларда чоп этилган.

Худойберди Тўхтабоев катта маҳорат, тажриба, салоҳият соҳиби бўлганлиги сабабли, асарларидаги етук композиция, жараёнларнинг узвийлиги, образларнинг бироз қувлиги, сеҳрлилиги,  курашувчанлиги, ҳазил-мутойибага мойиллиги, саргузашт ва фантастикага бойлиги, таъсирчанлиги, мавзуларнинг муҳимлиги билан нафақат ўсмир болаларни, балки катталарни ҳам ўзига ром этади.

Айни пайтда адиб қаламига мансуб «Сир очилди», «Фельетондан сўнг», «Сўқмоқлар», «Муҳаббат қўшиғи», «Япроқлар қарсак чалади», «Жонгинам шартингни айт», «Омонбой ва Давронбой», «Сеҳрли қал-поқча», «Сариқ девни миниб», «Сариқ девнинг ўлими», «Беш болали йигитча», «Қасоскорнинг олтин боши», «Конизар юлдузлари» ва бошқа кўплаб ҳикоя, очерк, қисса, шунингдек,  ёзувчи қаламига мансуб «Хуршида» телесериали томошабинлар ва адабиёт ихлосмандлари қалбидан  ўрин олган.

Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов адибнинг 80 йиллигига ба-ғишлаб Тошкентда ўтказилган тадбирда «Ёзувчи Худойберди Тўхтабоев ўзбек болалар адабиётининг «йўлбарси», деб  рамзий маънода таъкидлади. Шоир ҳақ. Чунки у ўзбек болалар адабиётига саргузашт, фантастика жанрини олиб кирди ва унинг асарлари жа-ҳонни кезмоқда. Яна бир гап: ёзувчи ўзбек болалар адабиётида янги   босқични, ислоҳотни бошлаб берди.

Х.Тўхтабоев мактабда ўқитувчи, директор, газета-журналларда адабий ходим, бўлим бошлиғи, бош муҳаррир, нашриётларда, Ёзувчилар уюшмаси раҳбариятида, «Истеъдод», «Олтин мерос»  жамғармаларида раҳбарлик лавозимларида ишлади. Кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. Бир неча йилдирки, Давлат мукофотининг совриндори,  болаларнинг ардоқли  ва севимли ёзувчиси «Ўзбекистон» телеканалида «Ўйла, изла, топ» кўрсатувининг асосчиси.

Адиб асарларининг ёш авлод таълим-тарбияси, камолоти ва уларнинг маънавий-маърифий  дунёқараши юксалишида хизмати катта. У ўзбек болалар адабиёти шон-шуҳрат чегарасини тобора кенгайтиришга баракали улуш қўшиш билан бирга, вилоятимиздаги ўсиш-ўзгаришларни, соҳалардаги ислоҳотларни, бунёдкорлик ишларини ўз очерк ва мақолаларида мунтазам ёритиб келяпти.

Биз забардаст ёзувчи, юртдошимиз Худойберди Тўхтабоевга узоқ умр, танисиҳатлик, баркамоллик ва ижодий ютуқлар тилаймиз.

You must be logged in to post a comment Login