Ўзбекистон Республикасиниг Мустақиллиги 22 йиллиги Бруклинда

UZ2G7A0002 (2)

“Биз бугун эркин фикрлайдиган, Онгли яшайдиган, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий савияси

тобора ўсиб бораётган, ўз келажагини, ким учун ва нима учун меҳнат

қилаётганини ўзига аниқ тасаввур этаётган халқмиз”

 И.А. Каримов

Ўзбекистон Республикасиниг Мустақиллиги 22 йиллиги… Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, Ватанга бўлган меҳр муҳаббат Ватандошларимизни дунёнинг қайси нуқтасида бўлишига қарамасдан Мустақиллигимизни катта байрам сифатида нишонланлаши бу албатта қувонарли ҳолат. Хабарингиз бор 30 август 2013 йил Нью Йорк штати Бруклин шаҳрида жойлашган  “National”  ресторанида “Uzbek TV NY” ҳамда “Томоша” театри томонидан ташкиллаштирилган Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрамига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Мустақиллик туфайли бир неча йиллардан буён АҚШда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни кенг тарзда Ватандошларимиз томонидан нишонланиб келиниши ҳеч кимга сир эмас албатта. UZ2G7A0002 (108) Бу галги байрам ҳам Ватандошларимиз қалбида бир умр сақланиб қолди десак янглишмаган бўламиз. Кечада бир қанча ТВ, театр, санъат ва кино юлдузлариниг ташрифи ҳам байрам иштирокчиларининг хурсандчилигига хурсандчилик қўшди. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси садолари янграган вақтда барча ватандошларимиз жўр бўлишгани уларнинг қалбида қанчалик Ватан соғинчи жўш уриб тургани уларнинг кўз ёшларида ифода этилган эди.

UZ2G7A0002 (16)

UZ2G7A0002 (68) UZ2G7A0002 (23) UZ2G7A0002 (264) Сиддиқ Санаев, Жаҳонгир Мирзо, Маликахоним Хакимжон, Анвар Бекматов, Озодбек Ибрагимов, Каромат Отажонова, Дилшод Ражабзода томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар-у, Замира Салим бошлигидаги “Ўзбегим гуллари” рақс ансамблининг чиқишлари байрамга ўзгача кўрк бағишлади. UZ2G7A0002 (7) Кечани олиб бориш вазифаси Сиддиқ Санаев, Дилшод Зокиров, Нилуфар Салимова ва Ҳилола Ибрагимовалар зиммасига юклатилди. Айниқса “Uzbek TV NY” бадиий раҳбари Илҳом Кенжабоев продюсерлигида ташкил этилган “Uzbegim” гуруҳининг чиқишлари, улар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчани лол қолдирди. UZ2G7A0002 (239) Ўзбек мумтоз санъати,ўзимизнинг классик қўшиқларга замонавий тарзда ёндашилиши айнан ушбу гуруҳ хонандалари томонидан қойилмақом қилиб ижро этилди. Байрам дастурига тайёргарлик кўришда яқиндан ёрдам берган “ One World” клиника раҳбари Гулшода ва Дмитрий Оскерлар Ватандошларимизни байрам билан самимий табрикладилар. UZ2G7A0002 (199) Тез кунларда байрамнинг тўлиқ шаклидаги видео лавҳасини “Uzbek TV NY” ҳамда “YouTube” порталида томоша қилишингиз мумкин бўлади. Байрамдан олинган фотосуратларни Facebook ва Одноклассники тармоқларидаги “Uzbek TV NY”саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. UZ2G7A0002 (143) “Uzbek TV NY”ҳам шу ўринда барча Ватандошларимизни Мустақиллик айёми билан самимий табриклайди. Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Мустақиллигимизга, Юртимизга, Юртбошчимизга кўз тегмасин.

Шахриёр АМОНОВ тайёрлади.

UZ2G7A0002 (112)

 

You must be logged in to post a comment Login