Нью Йоркда Наврўз тантаналари

Navruz2015_Web

Қадрли Ватандошлар барчангизни 21 март куни “Uzbek TV New York” томонидан ташкил этилаётган, Бруклин шаҳридаги “National” (location: 273 Brighton Beach ave Brooklyn NY 11235) ресторанида бўлиб ўтадиган Наврўз байрамига бағишланган тантанага таклиф этамиз. Энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёми тантасида бугунги кунда АҚШда ўз ижодий фаолиятини давом этирраётган бир қанча санъаткорларимиз ва раққосаларимиз, жумладан Юхан, Аббос Қосимов, Замира Салим, Умид Шамс, Жамшид Тўйчиев, Дилшод Ражабзода, Анваржон Бекматов, Баходир Эрназаров, Амир Муслим, Азамат Махмудов, Сирожиддин Хабибов ва Озодбек Ибрагимовлар хизматингизда бўлишади. Байрам дастурхонидаги ҳалим, сумалак, ҳолвайтар, палов, сомса каби ўзбек миллий таомлари дилингизга янгиланиш ва ёшариш фасли бўлмиш баҳорий илиқлик бахшида этади.
“Uzbek TV NY” байрам дастурига барча Ватандошларимизни таклиф этади. “Она юрт жилолари” кўрик танлови ғолиблари ҳам айнан ушбу кечада аниқланади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Мурожат учун телефонлар: 1-347-891-9669 (Шахриёр) 1-718-600-6518 (Uzbek TV NY)

Shahriyor Amonov

You must be logged in to post a comment Login