Арнольд Шварцнеггер “Терминатор”нинг 6 ва 7 қисмларида суратга тушади

604-6974c8bc34a24f702067ed7eaa9a8157

Чет эл оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Голливуд актёри Арнольд Шварцнеггер “Терминатор” фильмининг 6 ва 7 қисмларида ҳам суратга тушишинини тасдиқлаган. Бу ҳақда Сплетник.ру нашри хабар беради.

“Терминатор”нинг 5 қисми 2015 йилнинг 2 июль куни омма эътиборига ҳавола этилади.

Ана шу премьерадан сўнг унинг 6 ва 7 қисмларини суратга олиш ишлари бошланади.

Воқеалар ривожи 2029 йилни акс эттирувчи фильмнинг кейинги қисмлари турли тизимдан чиққан ва атрофга зарар келтирувчи машиналарга қарши кураш ҳақида бўлиши айтилмоқда.

You must be logged in to post a comment Login