“Форсаж 7″ апрель ойининг илк кунларида, катта экранларда

Furios

Таниқли режиссер Жейсон Ван томонидан суратга олинган, йилнинг энг кутилган фильми “Форсаж 7″ 4 апрельдан бошлаб АҚШнинг барча кинотеатрларида ўз намойишини бошлайди. Фильмни суратга олиш ишлари 2013 йилнинг июл ойида бошланган эди. Хабарингиз бор фильм бош қахрамоналаридан бир Пол Уокер (фильмда Брайн О`конер) 2013 йилнинг 30 ноябрда автоҳалокатга учраб, вафот этганидан сўнг қўпчилик фильм суратга олиш ишлари ҳам нихоясига етганини тахмин эта бошлади. Аммо бир мунча вақт танаффусдан сўнг Жейсон фильмни қолган қисмини ҳам суратга олиб фильмни охирига етказишга қарор қилди. Мазкур фильмга қизиқиш? фильмнинг бошқа қисмларига қараганда анча юқори. Сабаби қўп сонли томошобинлар марҳум Пол Уокернинг ролини ким ижро этганини билишга ошиқишмоқда. Демак барча Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимизни, 4 апрелдан бошлаб барча кинотеатрларда намойиш этишили кўзда тутилган “Форсаж 7″ фильмини томоша қилишига чорлаб қоламиз. Кино мутахассисларининг фикрича 2016 йилги “Oscar” тақдимот маросимида ҳам айнан мазкур фильм бош соврин учун муносиб дея баҳолашмоқда. Албатта буни эса вақт кўрсатади.

Shahriyor Amonov

You must be logged in to post a comment Login