БОКСЧИМИЗ “АДОЛАТСИЗЛИК” ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ. (ВИДЕО)

Ahror

2015 йилнинг 14 февраль оқшоми “Resorts World Casino New York City” саройининг “Sal Musumeci’s Final Forum Boxing” марказида ҳамюртимиз, Аҳрор Муралимов ҳамда Нью Йорклик Деррик Россилар ўртасида “IBF North America” Oғир вазндаги чемпионлик титули учун беллашув бўлиб ўтди. Минг афсуски беллашув биз кутган натижа билан якунланмади. Умумий натижаларга кўра 97-93 ҳисобида бир оз устунлик билан Д.Росси ғалаба қозонди.

2G7A1088

Энди бевосита беллашувга қайтамиз. Биринчи раундданоқ ҳамюртимиз босим ўтказиб, тўла тўкис устунликни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди. 2-3 раундларда устунлик биз томонда эди. Боксчимизнинг ўзига ишончи, Россининг бирин кетиб ўтказиб юбораётган зарбаларини кўриб очиғи беллашув 4-5 раундаларда “накаут” холатида, Аҳрорнинг ғалабаси билан якунланишига шубха ҳам қилмай қўйдим. Бокс кечасига ташриф буюрган маҳаллий аҳоли ҳам 4-5 раундларда боксчимизнинг иродасини гувоҳи бўлиб, ватандошларимиз билан бир қаторда “Аҳрор-Аҳрор” дея спортчимизни қўллаб туришини айтмайсизми. Раундлар орасидаги танафусларда шифокорлар Россига ёрдам беришга шошилишди. 10 раунддан иборат беллашувнинг очиғи 7 раундида устунлик биз томонда бўлди дея бемалол айта оламан. 8-раунд тенг курашлар остида ўтган бўлса, 9-10 раундларда спортчимиз ғалабага ишонган ҳолда бир оз хужумлар сонини камайтириб рақибни шунчаки холдан тойдиришга ва шу билан бирга зарба ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилди.

2G7A1240

Беллашув якунига етгач мухлисларнинг хурсандчилиги-ю, карнай сурнай садолари остида ғалабани нишонлаб юбордик. Аммо ҳакамларнинг хулосаси ҳаммамизнинг устимиздан муздек сув (ice bucket challenger мисоли) тўкиб юборгандек эди. Ҳа ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам берар экан. Балким профессионал спортчилар каби хулоса чиқармаган бўлишим мумкин, балки кимдир менинг фикримга қўшилмас аммо бугун Аҳрор “адолатсизлик” қурбони бўлиб мағлубиятга учради. Биз бугун балки қоғозда мағлубиятга учрадик, аммо рингда ғалаба қозондик. Росси ўзининг 30 беллашувида ғалабалар сериясини яна биттага кўпайтириб олди. Биз эса бокс кечасидан “керакли” буюмимизни унутган киши мисол қайтиб кетдик. Биз унутган буюм бу “чемпионлик камари” эди. Нима бўлган тақдирда ҳам боксчимизга кейинги беллашувларда омад тилаймиз.

You must be logged in to post a comment Login