Смартфон ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнини босиши мумкин

TEST

АҚШнинг Айова штати транспорт вазирлигида автомобиль эгаларига ҳавдовчилик гувоҳномасининг электрон вариантидан фойдаланиш учун смартфонда сақланадиган янги тизим тестдан ўтказилмоқда.

Ҳавдовчи фотосурати билан стандарт маълумотларга эга ўз гувоҳномасининг рақамли дубликати берилган махсус дастурни бепул сақлаб олиб фойдаланиши мумкин. Бунда фотосурат полиция шахсни аниқлашида қийинчилик туғдирмаслик учун ўзгарувчан ракурс билан берилган бўлиши шарт. Бироқ мазкур тизимдан фойдаланишда асосан норасмий хавфсизликка тааллуқли қатор муаммолар ҳам мавжуд. Ҳавдовчилик гувоҳномасининг нусхаси смартфонда ПИН-код билан ҳимояланади, бироқ қурилма йўқолиб қолиши ёки тизимни бузиб киришлари ҳолатлари бўлиши мумкин. Агар батареясининг қуввати таъминланмай қолсачи, унда нима қилиш мумкин? Бу ҳолда полиция қандай иш тутади? Яна текширув вақтида полиция смартфондаги шахсий маълумотларга кириш имкониятини ҳам билиб олиши мумкин.

Умуман олганда, ҳозирча саволлар кўп, бироқ лойиҳа 2015-йилда татбиқ этила бошланиши ҳақида қарор қабул қилинган.

You must be logged in to post a comment Login