ОРТИҚЧА ВАЗНДАН ХАЛОС ҚИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР

Ортиқча вазн кўпгина касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ундан халос бўлиш учун  инсонлар узоқ вақт давомида парҳез тутишади. Қуйида озишга ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз.

pohudela-na-10-kg

Кўк чой

Кунига 2-5 пиёла чой ичиш организмдаги ортиқча ёғларни йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, чой кишини тетиклаштириб, мияга дам берадиган чанқоқбосди ичимликдир.

Долчин

Бир чой қошиқ долчин углеводларнинг ёғга айланишига йўл қўймайди ҳамда қондаги қанд миқдорини камайтиради.

Аччиқ зираворлар

Туйилган қора мурч, ерқалампир, хантал ортиқча калорияларни парчалаб юборади.

Ёғсиз сут маҳсулотлари

Организм тўқималарини эритишга мажбур қиладиган кальцитриол гормони ишлаб чиқилишини оширади.

Оқсилли овқатлар

Бундай таомни ҳазм қилиш учун организм углевод ва ёғларни парчалашдагидан кўпроқ калория сарфлайди. Овқат яхши ҳазм бўлади ва ёғ тўпланмайди.

Сув

Организм озиқланишининг энг асосий компоненти. Етарлича сув ичмаслик барча органларга салбий таъсир қилади.

You must be logged in to post a comment Login