КЎЗИ ОЖИЗЛАР УЧУН “КЎРИШ”ГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 3D КЎЗОЙНАГИ ЯРАТИЛДИ

Петербурглик муҳандислар кўриш имконияти чекланган инсонлар учун кўришга ёрдам берадиган электрон ёрдамчи ихтиро қилишди.

2bfKmiVII7M

Кўзойнак ёрдамида масофа йўналишини аниқлаш, йўлдаги тўсиқларни ҳамда ранг ва ёзувларни “кўриш” мумкин.

Тизим кўзойнак ва катта бўлмаган GPS навигатор ҳисоблагич блогидан иборат бўлиб, у атрофдаги нарсалар ҳақида компьютерга хабар жўнатади. Шундан кейин уч ўлчамли қурилмага овозли огоҳлантириш юборилади.

dbe4b8c9e3e26f5e6a016d86de4611d7

Ҳозирда унинг бир неча серияси ишлаб чикарилди. Муҳандислар кўзойнак дизайни устида иш олиб боришмоқда. Уни умумий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2015 йилнинг охирига режалаштирилмоқда.

3D кўзойнаклари интернет дўконлари, дистрибютерлар ҳамда хайрия ташкилотлари орқали тарқатилади.

You must be logged in to post a comment Login