Чак Норрис ҳақида 11 ҳақиқат

chucknorris09-Max-Width-640-Max-Height-480

Америкалик киноактёр ҳамда жанг санъати устаси Чак Норрис бугун, 2015 йил 10 март куни 75 ёшга тўлди. Бироқ бу ёш машҳур актёрга спорт билан шуғулланиш ҳамда кассабоп фильмларда суратга тушишга тўсқинлик қилмайди.

Қуйидаги мақолада Чак Норрис ҳақидаги 11 та ҳақиқатни билиб олишинингиз мумкин.

chucknorris01 [Max Width 640 Max Height 480]

1. Унинг ҳақиқий исми Чак Норрис эмас, балки Карлос Рей Норрис.

chucknorris02 [Max Width 640 Max Height 480]

2. 1968 йилдан бошлаб Чак Норрис бирорта ҳам жангда мағлуб бўлмаган. Унинг ҳисобида 168та ғалаба ва 2та дуранг бор.

chucknorris03 [Max Width 640 Max Height 480]

3. Чак Норрис ўз жанг услубини ўйлаб топган. У Чун-Кук-До деб номланиб, “Универсал йўл” деган маънони англатади.

chucknorris04 [Max Width 640 Max Height 480]

4. Чак Норрис Стив Маккуинга каратедан сабоқ берган. Маккуин эса Чакни кинода роль ўйнашга таклиф қилган.

chucknorris05 [Max Width 640 Max Height 480]

5. Барча жанг санъатлари каби Чун-Кук-До ҳам ўз ҳалоллик қоидасига эга. Унинг тамойилларидан бирида шундай дейилади: Борди-ю бирор бир инсон ҳақида яхши фикр билдира олмасам, жим туришни маъқул кўраман.

chuck_norris_world_of_warcraft_seventh_anniversary [Max Width 640 Max Height 480]

6. Чак Норрис World of Warcraft онлайн-ўйинининг қаҳрамони ҳисобланади.

chucknorris06 [Max Width 640 Max Height 480]

7. Чак Норрис тхеквондода 8-даражадаги қора белбоғга лойиқ кўрилган илк ғарблик инсон ҳисобланади.

 

chucknorris07 [Max Width 640 Max Height 480]

8. АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари сафида хизмат қилаётган вақтида ҳаво полициячи бўлган.

 

chucknorris08 [Max Width 640 Max Height 480]

9. Чак Норрис Action Jeans номли жинсилар рекламасида қатнашган. Бу жинсилар тепишга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.

 

chucknorris09 [Max Width 640 Max Height 480]

10. Чак Норрис бир нечта китоблар ёзган ва “Нью-Йорк Таймс” версияси бўйича энг кўп сотилган китоб муаллифи бўлган.

 

chucknorris10 [Max Width 640 Max Height 480]

11. Чак Норрис ёшлигида ҳеч қандай спорт билан шуғулланмаган. Бунинг устига, у мактабда болалардан кўп бор калтак еган.

You must be logged in to post a comment Login