74 ёшли Аль Пачино ҳаётида илк бор уйланишга қарор қилди

770-276d87ce34ce772164c23c4746b64a8e

Голливуднинг энг серқирра ва сирли актёрларидан бири бўлмиш Аль Пачино 74 ёшида ҳаётида биринчи бор уйланишга қарор қилган кўринади. Актёр АҚШнинг “Total Film magazine” журналига интервью бератган вақтда кутилмаганда яқин орада уйланиши мумкинлиги ҳақида айтган. Бу ҳақда spletnik.ru хабар беради.

30be481ff3ed0fecf08cfb884a0e5ae4

 

Аль Пачино “уйланиш ниятида эканлиги”ни тасодифан гапириб қўйди. У “Мен ҳеч қачон “ҳеч қачон” демаганман” дея шаъма билан гапирган.

Маълумотларга қараганда, актёр аргентиналик 35 ёшли актриса Люсила Солага уйланмоқчи. Уларнинг муносабатлари беш йилдан бери давом этиб келяпти. Айтиш лозимки,  Аль Пачино ҳеч қачон расман уйланмаган. Биро шунга қарамай унинг учта фарзанди бор. Энг катта фарзанди 25 ёшда, ўғил ва қиз эгизак фарзандлари эса 14 ёшда.

 

 

You must be logged in to post a comment Login