“Такси” фильми юлдузи Сами Насри собиқ рафиқаси билан жанжаллашгани учун ҳибсга олинди

"Такси" фильми юлдузи Сами Насри собиқ рафиқаси билан жанжаллашгани учун ҳибсга олинди

Режиссёр Люк Бессоннинг “Такси” фильми орқали танилган франциялик актёр Сами Насри собиқ рафиқаси билан жанжаллашгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда spletnik.ruхабар тарқатган.

Чет эл оммавий ахборот воситаларининг фикрларига қараганда, 53 ёшли актёр собиқ рафиқаси Мари Гиллардга қўл кўтарган ва айнан ушбу ҳолат туфайли у қўлга олинган. Гувоҳларнинг фикрича, улар тенгма-тенг олишишган. Айни дамда актёр полицияда, унга қандай жазо берилиши номаълум.

Маълумотларга кўра, бу актёр Сами Насрининг аёллар билан қилган биринчи жанжали эмас. 2014 йилнинг 15 январь санасида ҳам у бошқа, собиқ севгилисини калтаклагани учун ҳибсга олинганди. Ўшанда актёр маст ҳолатда бўлган.

Бундан кейин эса у пичоқ ёрдамида ўз томирларини кесишга урунгани ҳам оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилганди. Шунингдек, у пичоқ билан одамларга таҳдид қилиш, маст ҳолда машина бошқариш сингари қонунбузарликларни ҳам амалга оширган.

2011 йилда ўткир тиғли буюм билан бир кишини ургани учун 6 ойга яқин умрини қамоқда ҳам ўтказган.

You must be logged in to post a comment Login