Элликқалъа туманида бирданига уч эгизак дунёга келди

836e16cdd3ff6b97943c9b991456a7fc

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани “Қизилқум” овул фуқаролар йиғинида Шомурод Ҳожиев ва Рита Сержанбаевалар оиласида бирдан уч ўғил эгизак дунёга келди. Уларга Ислом, Абдуғани ва Карим исмлари берилди. Айни пайтда чақалоқлар ва уларнинг онаси ўзларини яхши ҳис этишмоқда.

 

Элликқалъа туман ҳокими бу оилага бир бош соғин сигир ҳадя қилди, дея хабар беради Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий сайти.

You must be logged in to post a comment Login