Япония ижтимоий лойиҳалар учун Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ тақдим этди

66c1d2d2b5b26460b96142bc434584a0

Япония ижтимоий лойиҳалар учун Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ тақдим этди. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар қилади.

Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като умумий миқдори 1,132 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган 11 та лойиҳага грант-шартномаларни имзолади.

“Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам бериш” дастури доирасидаги грант олувчилар рўйхатидан вилоятлардаги бешта ўқув муассасаси ва бир қатор тиббиёт муассасалари жой олди.

1995 йилдан буён ушбу дастур доирасида Ўзбекистонда тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан умумий қиймати 22,247 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 341 та лойиҳа амалга оширилган.

 

You must be logged in to post a comment Login