Саримсоқли нон

sarimsoqnon

Саримсоқли нонни тайёрлаш жуда тез ва осон, мазаси эса саримсоқни ҳуш кўрмайдиганларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Саримсоқни пишириб олиш нонга ўзгача таъм ва маза берибгина қолмай балки хом саримсоқга ҳос бўлган ўткир ва бадбуй ҳидни ҳам кесади. Бу нонни ҳар қандай таом билан, айниқса суюқ овқат ёки салатлар билан истеъмол қилса бўлади.

МАСАЛЛИҚЛАР

  • 1 бош саримсоқ пиёз
  • 250 гр сариёғ (юмшатиб олинган)
  • 1/4 пиёла пармезан пишлоғи (қирғичдан ўтказилган)
  • 1/4 чой қошиқдан туз ва янчилган қора мурч
  • 2 дона батон нони

ТАЙЁРЛАНИШИ


Sarimsoqli non
1. Духовкани 200 даражагача қиздириб олинг.
2. Саримсоқ пиёзни бутунлигича алюмин фолгага ўраб 20 – 30 дақиқа давомида пиширинг. Саримсоқ пиёзни устини бармоқ билан босганда юмшаб чўкса, демак пишган бўлади.
3. Саримсоқни товада пиширса ҳам бўлади. Бунинг учун уни доналарга ажратиб (пўсти олинмайди) ўрта оловда ҳар бир тарафини қизаргунча ўгириб пиширилади.
4. Саримсоқ бироз совугач, пўстини тозалаб пичоқда майда қилиб тўғралади. Вилкада ёки саримсоқ эзадиган мосламада эзиб, майдалса ҳам бўлади.


Sarimsoqli non
Sarimsoqli non
5. Сариёғни юмшатиб олинади. Ҳамма масаллиқларни бир идишга солиб, вилкада эзиб аралаштирилади.


Sarimsoqli non
6. Батон нонини узунасига ўртадан бўлиб, саримсоқли аралашмани нонга суртиб чиқилади.


Sarimsoqli non
7. Лист устига пишириқ коғози қўйиб, нон бўлакларини 10 – 15 дақиқа давомида (олдинган 200 даражагача қизитиб қўйилган) духовкада, чиройли қизғиш рангга киргунча пиширилади. Тайёр бўлган нонни бўлакларга бўлиб, дастурхонга тортилади.


Sarimsoqli non
Sarimsoqli non
Sarimsoqli non
8. Бу нонни энига, ўзингизга ёққан қалинликда, кесиб тайёрласа ҳам бўлади. Бунда нон тезрок, яъни 5 – 7 дақиқа давомида, пишади.


Sarimsoqli non
Нон тайёр. Ёқимли иштаҳа.


Қўшимча:
– Қўшилаётган пишлоқни сифати қанча яхши бўлса ҳам нонни таъми шунча мазали чиқади.
– Саримсоқли аралашмани олдинан кўп қилиб тайёрлаб қўйиб, музлатгичда, усти маҳкам ёпиладиган идишда сақласа булади. Керак бўлганда эритиб, нонга тезда суртиб, пишириб олинади.

You must be logged in to post a comment Login