Драники

Draniki
Белорус ошхонасига мансуб бу таом драники деб номланиб, кўпинча қирғичдан ўтказилган картошка ва пиёз аралашмасидан тайёрланади. Ушбу таом жуда тез вақт ичида тайёр бўлади. Рецептга қўшимча сифатида киритилган ун, тухум ва гўшт қиймаси таомни янада тўйимлироқ бўлишини таъминлайди.

14 – 16 та драники учун

МАСАЛЛИҚЛАР

  • 1,5 кг картошка
  • 1 та тухум
  • 2 ош қошиқ ун
  • 2 ош қошиқ сметана
  • 1 та кичкина пиёз ёки яримта катта пиёз
  • 3/4 ош қошиқ туз
  • 1 чимдим майдаланган қора мурч

Қийма учун

  • 250 гр гўшт қиймаси
  • 1 та кичик пиёз
  • 1/4 ош қошиқ туз
  • 1 чимдим майдаланган қора мурч
  • 2 ош қошиқ сув

ТАЙЁРЛАНИШИ


Draniki
1. Картошкани майда тишли қирғичдан ўтказиб олинг. Ошхона комбайнида ҳам пюре ҳолига келтирса бўлади.


Draniki
2. Идиш устига элак ёки дока ёпиб, устига ҳосил бўлган картошка массасини солинг ва сувидан aжратиб олинг. Шунда ажраган суюқлиқ таркибидаги крахмал идиш тагида чўкма бўлиб қолади.
3. Сувини тўкиб ташлаб, идиш тагида қолган крахмални картошка массаси билан аралаштиринг.
4. Пиёзни майда тишли қирғичдан чиқариб олинг.


Draniki
5. Юқоридаги ҳамма масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг.
6. Гўшт қиймасини ҳамма масаллиқларини ҳам бир бирига аралаштиринг.


Draniki
7. Товага 1 ош қошиқ ёғ солиб, ўрта оловда қизитиб олинг.
8. Катта ош қошиқ ёрдамида картошка аралашмасидан товага 4 ҳисса ёнма ён солинг.
9. 1 – 2 ош қошиқ қиймани япалоқ шаклга келтириб, товадаги картошка доиралари устига солиб чиқинг.
10. Гўшт қиймаси устига яна картошка аралашмасини солинг.


Draniki
11. Икки тарафи чиройли қизаргунча айлантириб ковуришда давом этинг.


draniki6
Бу таомни гўшт солмасдан, картошка аралшмасини ўзидан ҳам ниҳоятда мазали картошкали блинчиклар тайёрласа бўлади. Вақт ҳам камроқ кетади.

 

You must be logged in to post a comment Login