Apple iPhone учун тўлов сифатида Android дастуридаги эски телефонларни олади

apple_2148863b

АҚШнинг Apple Inc. корпорацияси ўзи ишлаб чиқарадиган iPhone русумли смартфонларининг харидорларидан тўлов сифатида Android дастурий таъминотида ишловчи эски телефонлар қабул қилинишини маълум қилган. Эндиликда мижозлар Apple магазинларига OC Android дастурий таъминотида ишловчи эски телефонларни топшириб, iPhone смартфонларини арзонлаштирилган нархда сотиб олиши мумкин. Bloomberg нашрининг хабар беришича, шу йўл билан компания бошқа русумдаги смартфонлар харидорларини ўз мақсадли аудиториясига қўшмоқчи.

You must be logged in to post a comment Login