Сизни мутлақо ҳайрон қолдирадиган Япония ҳақидаги 20 та факт

Japan

Бир неча йиллардан буён Япония ер юзидаги энг қизиқ мамлакатлардан бири бўлиб келмоқда. Унинг ажойиб маданияти, ширин таомлари ва тараққий этган технологияси бутун сайёра аҳлини ўзига мафтун этиб келади.

Шундай бўлсада, японларнинг айрим одатлари нотўғри талқин этилади. Ёки улар ҳамон тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Қуйида келтирмоқчи бўлган 20 та факт Японияни қандоқ бўлса, шундайлигича кўрсатиб беради. Бу сирли ва бой анъанага, турли маданиятга эга мамлакат ҳақидаги тасаввурларимизни янада кенгайтиради.

20 дан 16 гача бўлган факт

20. Хом пишган от гўшти Японияда машҳур таом ҳисобланади. Уни ингичка қилиб кесиб, иссиқ бўлмаган таомлар билан қўшиб истеъмол қилишади. Бу таом “basashi” деб номланади. Суратдаги худди шу таомнинг ўзи тасвирланган.

19. Япониянинг 70 фоиз ҳудуди тоғлардан иборат. Бундан ташқари бу ерда 200 га яқин вулқон ҳам бор.

18. Ҳидли қовун бу ерда 31,473 иен (300 доллар) атрофида туради.

17. Японияда саводхонлик даражаси 100 фоизли кўрсаткичга эга.

16. Японияда турли ичимликлар сотиб олиш мумкин бўлган савдо автоматлари мавжуд.

15 дан 11 гача бўлган факт

15. Японларнинг ўртача умр кўриш даражаси америкаликларга қараганда 4 йилга кўп.

14. Японияда баъзи эркаклар узр маъноси белгиси сифатида сочларини тақир қилиб олдиришади.

13. Япония энг кам қотиллик бўладиган мамлакатлар орасида иккинчи ўринда туради. Шу боис бу ерда жудаям дахшатли равишда ўз жонига қасд қилиш учун мўлжалланган махсус ўрмон бор.

12. Японияда 15 нафар Нобель мукофоти лауреати дунёга келган. Улар бу мукофотни кимё, тиббиёт ва физика соҳаларида қўлга киритишган. Бундан ташқари бир нафар Гаусс мукофоти совриндори ҳам шу мамлакатда туғилган.

11. Сумонинг ёш полвонлари, анаънага мувоффиқ, сумо фахрийларини ювинтиришади.

10 дан 6 гача бўлган факт

10. Японияда ишсизлик кўрсаткич даражаси 4 фоизни ташкил этади.

9. Япония 6 800 та оролдан ташкил топган.

8. Япониядаги машҳур фильмлардан бири “Тэцуо — темир одам” деб номланади. Бу илмий-фантастик фильмда одам ва машинанинг бирлашиши ва бунинг аянчли оқибатлари тасвирланади. Фильм пьеса асосида, коллежлардан бирида суратга олинган.

7. Японияда илк одамлар палеолит давридан буён, яъни эрамиздан 30 000 йил аввал яшаб келишади.

6. Машҳур япон кинорежиссёри Такаси Миикэ 10 йил вақт мобайнида 50 та фильм суратга олган.

5 дан 1 гача бўлган факт

5. Ер юзидаги барча анимацияли кўнгилочар жойларнинг 60 фоизи Японияда жойлашган.

4. Япония аҳолисининг 21 фоизини кексалар ташкил этади. Бу кўрсаткич жаҳон бўйлаб энг юқори ҳисобланади.

3. Ўтган йил Япония суд тизими 99 фоиз ҳолатда айблаш ҳукмини чиқарган!

2. Япон қамоқхоналари (2003 йил ҳолатига кўра) 117 фоизли кўрсаткич билан кучли ишлайди.

1. Икки хил пол пойафзални қаерда ечиш кераклигини кўрсатиб туради. Қоидага кўра уйга кираверишда пол 15 см. баланд ҳолатда ўрнатилган бўлади. Бу оёқ кийимни ечиб, шиппак кийиб олиш кераклигини англатади. Агар хонада татами бўлса, унда унинг поли 5 см. баландликда бўлади. Бундай ҳолатда шиппакни ҳам ечишга тўғри келади.

XABARDOR.UZ / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.

You must be logged in to post a comment Login