Дубай метрополитени

oae-foto-dorog-dubajskogo-metro

Ҳозир биз Дубай метрополитенининг тарихи ёки қурилиши ҳақида эмас, балки унинг салбий ва ижобий жиҳатлари тўғрисида бир сайёҳ фикрларини сиз азизлар билан бўлишамиз.

— Қайси хорижий мамалакатга бормай доим хизмат машинасидан эмас, балки жамоат транспортидан фойдаланишни хуш кўраман. Уларда юрар экансиз, шаҳарни кўпроқ томоша қилиш, оддий инсонларни кўриш ва миллий колорит билан танишишга кенгроқ имкон туғилади. Менга, айниқса, метро ёқади, агар борган жойимда метро бўлса мен, албатта, ундан фойдаланаман. Дубайда ҳам худди шу йўлни тутиб, метрога тушдим.

1. Метрополитенни баҳолаш учун бир нечта мезонларни белгилаб олганман. Биринчидан, мен метронинг ҳаракатланиш схемасига эътибор қаратаман. Чунки метрога тушишдан олдин мен унинг харитасини олиб, А нуқтадан Б нуқтага қандай борилади, шуни яхшилаб ўрганиб чиқаман. Дубайда бу билан боғлиқ муаммолар учрамайди. Метро схемаси жуда оддий, бу ҳам унинг ҳали янги метро эканлигидандир. Ҳозирда унда фақатгина икки чизиқ, қизил ва яшил, мавжуд. Шунингдек, қизилда белгиланган йўналиш деярли шаҳарнинг марказий проспекти бўйлаб ўтган. Шунинг учун метрополитенда адашмай юриш қийин эмас. Ундаги ёзувлар ҳам араб, ҳам инглиз тилларида ёзилгани йўловчилар учун қулайлик яратган.

2. Кейинги баҳолаш критерияси бу метрополитеннинг функционаллиги. Фикримча, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган икки поезднинг бир бекатда учрашиши, агарда бошқа линия керак бўлса, уни алмаштириш, нотўғри линиядамисиз, унда бирор бекатда тушиб қарама-қарши йўналишга ўтириб, ортга қайтадиган тизим энг қулайи бўлса керак.

3. Дунёда чалғитувчи, мураккаб метрополитенлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Нью-Йорк метросида бир бекатдан бир хил номерли, аммо бошқача индексдаги поездлар ҳаракатланади. Бундан ташқари, улар шаҳарнинг турли хил бурчакларига йўл олишади. Бироқ, Дубай метрополитени тизими худди бизникидай: бир линияда икки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланувчи поездлар, бошқа линия керак бўлганда йўловчилар уни осонлик билан алмаштиришади. Хуллас, бу мезонда ҳам метрополитенга аъло баҳо берамиз!

4. Энди навбат поездлар ҳаракатланиш жадвалига (расписание). Бунда Дубай метросида бироз камчиликлар бордай. Аҳоли кўп ҳаракатланувчи пайтларда поезд ҳар 5 дақиқада келса, кечалари ҳар 10 дақиқада ўтади. Аммо Дубай метрополитени одамларни ташиш учун қурилмаганини ҳам назарда тутиш керак.

5. Метро бекатларининг ва вагонларнинг қурилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Метро қулай ва тоза бўлиши, поездни кутиш пайтида чарчаб қолмаслик учун унда ўтирғичлар, қулай касса ва автоматлар, шунингдек, ёқимли ҳарорат ўрнатилган бўлиши зарур. Дубай метроси эса, бу ҳар жиҳатдан қулай ва йўловчилар хоҳиш-истаги инобатга олиб режалаштирилган.

6. Дубай метроси жуда яхши совитилади. Йўловчиларга кўчадаги иссиқ об-ҳаводан бундай ёқимли илиқ ҳарорат ҳукмронлик қиладиган жойга тушиш ёқади.

7. Охирги баҳолаш мезони бу – қурилиш архитектурасидир. Менинг ўйлашимча, ҳар бир бекатнинг санъат даражасига кўтарган ўз қурилиш услуби бўлиши керак.

8. Бироқ Дубай метрополитенида бу мезонга умуман эътибор қаратилмаган. Қурилишда фақат кафел ва пластикдан фойдаланилган ва барча бекатлар бир хил андозада қурилган. Шунинг учун метрода одам зерикиб кетади ва савдо маркази услубида қурилган бу “сунъий қироллик”дан тезроқ  чиқиб кетишни хоҳлайди.

9. Умуман олиб айтганда, Дубай метрополитени манзилга етиб олиш учун қулай, лекин унга метрополитен архитектурасини кўриш мақсадида тушишни маслаҳат бермайман.

P.S: Дубай метрополитенида поездлар машинистсиз автоматик тарзда ҳаракатланади. Шунинг учун сиз йўловчилар томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган поезднинг қандай ҳаракатланаётгани тўғрисидаги тасвирларни кўришингиз мумкин.

You must be logged in to post a comment Login