АҚШДА 12 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚ IPHONE УЧУН ЎЗ ОНАСИНИ ЗАҲАРЛАГАНИ АНИҚЛАНДИ

iphone-6-bend-tests

АҚШнинг Колорадо штати, Болдер округида истиқомат қилувчи 12 ёшли мактаб ўқувчиси iPhone уяли алоқа телефонидан фойдаланишни ман этгани учун ўз онасини идиш товоқ ювиш учун ишлатиладиган модда билан икки маротаба заҳарлади дея хабар бермоқда Daily Camera.

njk
Қизча биринчи бор 3 март куни онаси ичадиган коктейл ичига идиш товоқ ювиш моддасини солган, аммо она коктейлни ичган захоти унда қандайдир кимёвий модда борлигини сезган ва тўкиб ташлаган. Орадан тўрт кун ўтгач қизча иккинчи марта онасини заҳарлашга уриниб кўради ва у кимёвий моддани идишдаги ичимлик сувига қўшиб юборади. Аёл сув таркибида қандайдир кимёвий модда борлигини сезгач полицияга мурожат қилган ва ўзи шифохонага тушган.
Суриштирув ишлар натижасида қизча iphone телефонини онасидан олиш мақсадида ўз онасини саҳарламоқчи бўлганини тан олган. Қизча ййни дамда вояга етмаганлар жиноят марказида сўроқ қилиш учун сақланмоқда, қизчанинг онаси шифокорлар кўригидан ўтгач уйига рухсат берилган.

Shahriyor Amonov

You must be logged in to post a comment Login