“Mercedes-Benz”дан “ғилдиракли уй”

mer

“Mercedes-Benz”нинг Россиядаги офиси янги кемпер “V-Class Marco Polo” учун буюртмалар қабул қила бошлади. Мавжуд версиянинг нархи 3 329 017 рублдан бошланади.

Россиядаги янги “Mercedes-Benz V-Class Marco Polo” автомобили уч турбодизелли 136, 163 ва 190 от кучига эга “тўртталик” мотор билан таъминланган. Автоматик трансмиссия фақатгина 190 қувватли моторга эга “BlueTec”га хос бўлиб, қолганлари эса механик узатма қутисига эга.

Интерьер “чинни ранг”да чиқарилган. Унга қўшимча равишда қора ранг ҳам киритилган. Ўриндиқлар безаги учун “Santiago”нинг кулранг ва қора матоли ёки “Lugano”нинг қора чармли қопламаларини танлаш имкони мавжуд. Пол стандарт ускуналарда мустаҳкам қотирилган бўлиб, худди яхталардаги каби тозалашга қулай. Бундан ташқари унинг рангини салон рангига ҳамоҳанг тарзда танлаш ҳам мумкин.

Ошхона буюмлари ҳаракатланувчи столдаги йиғма қутида туради. Бундан ташқари ошхона буюмларига иккита газ горелкаси, раковина ва музлатгич, зарбага чидамли ойналар киради. Салоннинг орқа бўлимида судралувчи кийим жавони, кийим илгич ва нур қайтарувчи кўзгулар жойлаштирилган.

Ётиш ўрни йиғиладиган диван ва томга кўтариладиган ўриндан иборат.

У сўнгги услубдаги шиша аралашмали полимердан ва сувга чидамли ўта мустаҳкам чарм материаллардан ишланган.

Эслатиб ўтамиз, “Marco Polo”нинг “Vito” кемпер версияси – “Mercedes-Benz Vito Marco Polo Activity” ҳам мавжуд. Автомобиль том ости ётиш ўрнига эга бўлиб, аммо ўрнатилган ошхонага эга эмас.

Яқинда Мерседес Россияга “V-Class”нинг энг қулай версияларини олиб киради. Автомобиль 136 қувватли дизель двигателга эга бўлиб, 2 530 000 рубль қийматга баҳоланади.

You must be logged in to post a comment Login