Робин Уильямс ўлимидан кейин ўз образидан 2039 йилга қадар фойдаланишни тақиқлаб қўйгани маълум бўлди

Robin-Williams-robin-williams-23617866-2100-1382

Голливуднинг энг истеъдодли комик актёрларидан бири бўлмиш Робин Уильямс ўлимидан кейин унинг образидан 25 йил давомида фойдаланишни ман қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Вести.ру нашри хабар бермоқда. Кеча, айнан ушбу тақиқни тасдиқловчи хужжат эълон қилинди.

Insomnia-robin-williams-30953043-2560-1701

Маълум бўлишича, Робин Уильямс ўз васиятномасида актёр унинг образидан (исми, имзоси, фотосуратлари ва бошқа тасвирлари) 2039 йилгача бирорта ҳам фильм ёки реклама ролигида фойдаланмасликни васият қилган. Ҳужжатда ушбу тақиқнинг батафсил изоҳи берилган бўлиб, актёр ўзининг образига тегишли барча ҳуқуқларни айнан шу мақсадда махсус яратилган Windfall Foundation хайрия жамғармасига бериши айтилган.

robwill12082014-6

Уильямснинг оиласи ушбу тафсилотлар ҳақида шу йилнинг 30 март куни Сан-Франциско шаҳридаги судда актёрнинг мол-мулкини бўлиш бўйича якуний қарор чиқарилиши учун йиғилганида маълум қилинган. Айтиш мумкинки, шу йўл билан Робин Уильямс ўз яқинларининг ҳаётини бироз бўлсада енгиллаштириб кетган: энди улар бу ҳуқуқлар учун ҳам судлашиб юришларига ҳожат бўлмайди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Робин Уильямс бир марта “Оскар” мукофоти (“Қирол балиқчи&rdquo ва беш марта “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритган. Унга Барри Левинсоннинг “Хайрли тонг, Вьетнам” фильми машҳурлик келтирган. Актёр, шунингдек, “Миссис Даутфайр”, “Август Раш”, “Икки юз йиллик одам”, “Орзулар қайларга етаклайди”, “Табиб Адамс”, “Жуманжи” ва бошқа кўплаб фильмларда роль ижро этган.

237848.660xp

 

Актёр 2014 йилнинг август ойида ўз жонига қасд қилган. У 63 ёшда эди. Суд тиббий экспертиза вакилларининг хулосаларига кўра, унинг ўлими камарга осиб қўйилишдан бўғилиши оқибатида содир бўлган. Таҳминларга кўра, у қаттиқ руҳий тушкунлик ҳолатида бўлган.

 

You must be logged in to post a comment Login