“Сотқин” кинокартинасини қароқчи урди!!!

Sotqin

Таниқли кинорежиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Сотқин” фильми премьерасидан бир неча кун ўтиб, мазкур кинокартинанинг “диск”лари бозор пештоқларида сотила бошлади ва интернет тармоқларида мазкур фильмни “оригинал” варианти тарқала бошлади.

Sotqin2

Мазкур ҳолат юзасидан таниқли кинорежиссёр ўз инстаргам саҳифасида қуйидагича изоҳ бериб ўтади. “Мана бу филмни пиратиский нусхаси лекин лицензион варианти бошқача бўлади. Харомхўрлик билан топган пулларинг ош бўлсин харомхўр қароқчилар” деб ёзади. Албатта шунча вақт, сармоя, сарфлаб фильм яратасану ва у икки уч кун ичида бозорларда арзимас пулга сотила бошласа алам қилади. Ҳозирча мазкур кинокартина ким томонидан тарқатиб юборилгани аниқ эмас.

Shahriyor Amonov

You must be logged in to post a comment Login