“Голос дети” телелойиҳаси. Сабина Муcтаева финал сари бир қадам (видео)

Golos

“Голос дети” телелойиҳаси. Сабина Муcтаева финал сари бир қадам (видео)

Бугун Россияда бўлиб ўтаётган “Голос дети” телелойиҳасининг 2 босқичи ўз ниҳоясига етди. Албба бу телелойиҳада ҳамюртимиз Сабина Мустаеванинг иштироки барчамизни ҳис хаяжонга кўмиб ташлади. Максим Фадеев жамоаси аъзолари Варвара Кистяева, Сабина Мустаева ҳамда Полина Руденко “Белые ангелы”(Оқ фаришталар) таронасини навбатма-навбат ижро этиб беришди. Ростисини айтадиган бўлсак ҳар уччала қизалоқлар ашулани маромига етказиб ижро этишди (албатта Максим буни инкор этди). Ватандошимиз Сабина Мустаева бир овоздан кейинги босқичга лойиқ деб топилди. Демак кейинги босқичда Сабинани финал остонаси кутиб турибди ва бу борада Сабинага омад тилаймиз, ахир ватандошимизнинг ютуғи бу бизнинг ютуғимиз. Баракалла Сабина!!! Олға фақат ва фақат олға… Қуйида видеони томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Афсус умумий натижаларга кўра Сабина кейинги бочқичга чиқолмади (мақола кўрсатув давомида ёзилган эди)
Youtube да кўриш учун манба

Shahroyor Amonov

You must be logged in to post a comment Login