Умидли ёш хонанда Жайронадан янги, “Сени ўйлар” таронасини қарши оламиз

Серқирра ижодкор, эстрадамиз осмонида ёрқинроқ порлаб бораётган умидли ёш хонанда Жайрона ўз мухлисларига “Сени ўйлар” деб номланувчи янги таронасини туҳфа этди. Жасур Бадалбаев ҳамда Жайрона томонидан яратилган мазкур тарона 8 апрель санасида юртимиздаги бир нечта радиоканаллар орқали ўз мухлисларига тақдим этилган эди.9485_689287247856702_8794256173061708410_n

Сокин мусиқа садолари остида жаранг сочаётган мазкур таронани тинглар экансиз нафақат қулоқларингиз, балки қалбингиз билан ҳам тинглаётганингизга амин бўласиз. (анчадан буён мана шу каби тароналар етишмаётган эди назаримда). Албатта хонанданинг “Хаёт”, “Унутолмадим” каби тароналарини ҳам мухлислар ижобий қабул қилишган эди. Яни бир янгилик хонанда Жайронани тез кунларда эфир юзини кўришга шайланаётган “Меҳмонхона” телесериалида ҳам кўришингиз мумкин бўлади. Албатта ҳақиқий баҳони мухлислар беради шу сабабли хонанданинг “Сени ўйлар” таронасини тинлаб баҳо беринг!

youtubeдан тинглаш учун манба

 

Шахриёр

You must be logged in to post a comment Login