АҚШГА КЕТГАН ҚЎШНИСИ БИЛАН “SKYPE” ОРҚАЛИ ТУРМУШ ҚУРГАН САМАРҚАНДЛИК ҚИЗ!!!

bride using laptop

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун АҚШда истиқомат қилувчи сайтимиз мухлиси “Skype” орқали бўлиб ўтган тўй ҳақида маълумот беришимизни сўраб бизга мактуб йўллаган экан. Очиғи бундан бехабар бўлган эканман ва шу ҳақида ўқиб изланиб маълумотларни сизлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Хуллас воқеа 2014 йилнинг охирларида бўлган. Бир-бири билан қўшни бўлган Бахтиёр ва Гўзал икки йил аввал унаштирилган, Бахтиёр эса бу орада ишлагани АҚШга кетган. Йигит ва қизда телефон ва Skype дастури орқали мулоқот қилишдан бошқа йўл бўлмаган. Шунда уларнинг дўстлари Skype ёрдамида тўй маросимини ўтказишни таклиф қилишган. Тўй маросими АҚШ ва Самарқандда ташкил қилинган.
Самарқанддаги тўй маросими одатий тўйлар каби тантанали ўтган – мусиқа садолари остида; тўй Skype ёрдамида ўтаётганини ҳаммага тушунтириш қийинлиги сабаб, Гўзал (келин) тўйхонага Бахтиёр (куёв)нинг укаси билан ташриф буюрган.
Уларнинг никоҳлари қонуний қайд этилмаган сабаби қонуний никоҳдан ўтиш учун келин ва куёвларнинг шахсан иштирок этиши шарт бўлади.
Тўй маросими тугагач Гўзал ҳамма келинлар сингари Бахтиёрнинг ота-онасиникида яшай бошлаган ва бу орада АҚШга бориш учун керакли хужжатларни ҳам тайёрлаган.
Кун.уз интернет нашрининг хабар беришича, Гўзал АҚШга ташриф буюрган ва уни Бахтиёр ва дўстлари кутиб олишган.
Гапни очиғи бунақа никоҳ ҳақида эшитиб хайрон қолдим. Тўйни қаерда қанақа ҳолда бўлганини аҳамияти йўқ муҳими ёшлар бахтли бўлса бас. Улар ҳақида яъна батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

You must be logged in to post a comment Login