КЕКСАЛАРГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

1472

Ўзбекистонда мустақиллик йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар,  бемор болаларга мурувват ёрдамини кўрсатишга давлат даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.

Вилоят «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси жорий йилда ҳам бу ишларни изчил давом эттирган ҳолда АҚШнинг “Resource and Holicy Exchange” халқаро ташкилоти томонидан юборилган 13 тоннадан зиёд сабзавотли қоришмалар 13 та махсус ихтисослаштирилган шифо масканлари, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, Сил касалликлари шифохоналари ҳамда мактаб-интернатларига етказилишини таъминлади. 40 нафар кексаларга ногиронлик аравачалари берилди.

 Жамғарманинг республика бошқаруви раиси С.Инамова билан Данғара туманининг Телеминг  қишлоқ врачлик пунктида ўтказилган учрашувда  32 нафар фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди. “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати  билан байрам дастурхони ёзилиб, уларнинг 7 нафарига аравачалар берилди. Икки нафар бемор болаларга даволанишлари учун йўлланмалар топширилди. 

–   Бундай эътибор ва рағбатдан  бошим осмонга етди, – дейди   тадбир иштирокчиси Саодат Алиева. –   Саломатлигим ёмонлашиб, оёқларим мадорсиз, юра олмай қолдим. Жамғарма  менинг аҳволим билан танишиб керакли ёрдамни кўрсатди. Аравача билан таъминлади. 

You must be logged in to post a comment Login