ЯХШИ ИНСОНЛАР БОРЛИГИГА ИШОНАМАН

Ҳаётда инсон учун энг катта бойлик – бу кишининг соғлиги, саломатлигидир. Соғлиги заифлашган одамнинг кўзига дунё қоронғу кўринади, унга ҳеч нарса татимайди. Шунинг учун ҳам одамлар бу бебаҳо неъматни қадрлайди ва бир-бирларига соғлик-саломатлик тилайдилар. Ҳамиша тўрт мучаси соғ ва бақувват бўлиб юришни истайдилар. Тўғри, инсон иссиқ жон. Нимадир сабаб кимдир оғриб қолиши, соғлиги ёмонлашиши мумкин. Ана шундай бир нохуш тасодиф туфайли бугун махзун бўлиб қолган бир инсон бизнинг сайтимиз билан боғланиб сиз азизлартдан озгин эътибор ва ёрдам сўрамоқда.
“Исмим Мухлиса ёшим 33 да. Олий маълумотлиман. Хаётимдан нолимайман. Бундан бир неча йил муқаддам нохуш тасодиф туфайли бир оёғимдан айрилдим. Турмуш ўртоғимга ногирон аёл билан яшаш оғир ботганми ёки бошқа сабаб ажрашиб кетдик. Ота онамга асранди фарзанд бўлганим сабабли оилам барбод бўлгач ота онамни уйига қайтишга ботинолмадим ва Тошкент шаҳрида ижарага уй олиб бир ўғлим билан мана шу уйда истиқомат қила бошладим. Ўзбекчилигимиз бор бўлсинда, маҳалла куй қўни қўшнилар холимдан хабар олиб туришар ёлғизлигим ва ногиронлигимни сездирмасликкма ҳаракат қилишади. Аммо бир неча ой олдин оёғимга янги протез ўрнатиш учун бир неча маротаба шифохонада кучли жарроҳлик оператцияларини бошимдан ўтказдим. Оператция мувақиятли ўтди ва шифокорлар бир неча ой уйда ётишни ва камроқ ҳаркат қилишни тавсия этишди. Аммо қайдам уйда ўтирсам ижара пули оила ташвиши, ахир буларнинг барчаси менинг зиммамда-ку. Ишга чиқишга мажбуp бўлдим. Оператция изи тўла битиб улгурмагани боис протез билан ҳаракат қилиш кучли оғриқ берар эди. (бунақа оғриқни сўз билан ифода этиш қийин албатта). Уни устига оператция ва янги протез учун таниш билишлардан қарз олганман. Аёл бошим билан барчасига улгурмаганим боис сиз азизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдаман зора сизнинг озгина эътиборингиз ёки сармоянгиз билан ташвишларимдан қутилиб олсам. Яхши инсонлар борлигига ишонаман” дейди Мухлиса.
Бир махзун инсоннинг тақдири ҳақида эшитар эканман яна бир карра соғлигимиз энг катта бойлигимиз эканлигига амин бўлдим. Мухлиса билан боғланишни ёки унга ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганлар +998908065374 рақамига боғланишлари мумкин. (Мухлиса маълум бир сабабларга кўра сайтимизда сурати чоп этилишини истамади.)
МЕН ЎШАМАН…
Мен ўшаман, қалби қон йиғлаб,
Лек юзлари табассум қилган,
Ҳижрон дарди тун бағрин тиғлаб,
Кундуз ҳандон, шўхман сиз билган.

Мен ўшаман, сўрасалар ҳол,
Кулиб деган: раҳмат яхшиман,
Ғам эзсада тилларида бол,
Дардин куйлолмаган бахшиман.

Мен ўшаман, туғилса юмуш,
Ўзим қилган, югурган, елган,
Қийнасада ташвишлар, турмуш,
Ёрдам сўрашни ҳам ор билган.

Мен ўшаман, киролган ролга,
Кўз ёшларсиз йиғлай оламан,
Яхшимисан, деган саволга,
Ҳа, деб кулиб, жавоб киламан…

(Бугун телеграм оламини ларзага келтириб пул ёқаётган ёки машина ойналарини синдираётганлар ўша ёқаётган пулларини бекорга ёқиб юбормасдан керак жойларга ишлатса бўлар эди)

You must be logged in to post a comment Login