Буюк аждодларимиз – бизнинг фахримиз

12

Ўзбекистон Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Самарканд шаҳрида ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий ци­вилизация ривожидаги роли ва ақамияти” мавзуидаги Халқаро конференция мамлакатимиз илмий, маънавий ҳаётида тарихий воқеа бўлди. Мазкур халкаро нуфузли илмий анжуманнинг ўтганига бир йил тўлди. Анжуманда аждодларимиздан қолган улкан маданий-илмий мероснинг оламшумул аҳамияти, уни ўрганиш масалалари ўртага кўйилди, мамлакатимизда буюк меросимизни замонавий методлар асосида тадқиқ ва тарғиб қилувчи ёшларни тарбиялашга ҳам эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда Республика академик илм-фани ва олий таълимнинг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асо­сида Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ кўлёзмалари маркази ташкил этилди. Демак, шарқшунослик соҳаси ривожи учун яна бир муҳим қадам ташланди. Дарҳақиқат, бу қарор Юртбошимизнинг: «Бугун ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкин ва буни мен алоҳида қайд этмоқчиман, ўрта асрлар Шарқ даҳоларининг буюк кашфиётларидан иборат илмий мероснинг чуқур қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз тадқиқотчиларини кутмокда», деган фикрлари тасдиғи ва айни пайтда ижроси бўйича шарқшунослар олдига долзарб вазифаларни кўйди.

Тошкент давлат шарқшунослик институти қошида ташкил этилган Марказ энди ўз салоҳиятини тўла намоён этиши, манбашунос, матншунос, тарихшунос, тилшунос, адабиётшунос ва файласуф олимларимиз Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари мутафаккир боболаримиз қолдирган ноёб илмий меросни замонавий методлар асосида тадқиқ этишлари, улар асосида бугунги ҳаётимиз учун зарур хулосалар, амалий таклиф-тавсиялар беришлари керак. Бу ҳақида Юртбошимиз Самарканд конференциясида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган эдилар: «Ўрта асрларда яшаб ижод этган буюк Шарқ аллома ва мутафаккирларининг тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бугун инсониятнинг маънавий мулки эканини яна бир бор тасдиқлайди. Бу бебаҳо бойлик, янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, керак бўлса, янги кашфиётлар учун ажойиб материалдир».

Зикр этилган  қарор асосида институт таълим йўналишларига тааллуқли янги фанларни киритиш асосида ана шу қимматли материалларни ўрганишга етарли илмий ва ўқув-услубий таъминот ҳам яратилмоқда. Чунончи, янги очилган “Шарқ фалсафаси ва маданияти” номли таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш вазифасининг институт зиммасига юклатилиши ҳам ўтмиш аждодларимиз фалсафий ва маънавий меросини жаҳон фани ютуқларига таянган ҳолда қиёсий таҳлил асо­сида чуқур ва жиддий ўрганиш имконини беради. Шy ўринда марказ фондида сақланаётган фалсафага оид қўлёзмаларнинг фиҳристини тайёрлаш ва тадқиқ этиш бўйича янги илмий лойиҳа иш бошлади.

Конференция ўтганига, мана, бир йилдан ошди. Шу вакт мобайнида Президентимиз томонидан куйилган вазифалар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.

Шарқ кўлёзмаларини илмий асосда тавсиф қилиш йўналишида Марказнинг ЮНЕСКО ташкилоти “Маданий мерос” рўйхатига киритилган 26000 жилддан иборат кўлёзма хазинаси, 39000 дан ортиқ тошбосма китоблар, шарқ тилларида ёзилган бир неча минг тарихий хужжатларнинг электрон каталоги ҳамда электрон нусхаларини яратишни жонлантириш, мазкур манбаларни режали тарзда илмий асосда тавсиф ва тадқиқ қилишни кенгайтириш; Шарқ тилларидаги манбаларни илмий изоҳли таржима қилиш ва аслиятда нашр этиш; Шарқ фалсафасини манбалар асосида ўрганиш: Форобий, Киндий, Розий, Хоразмий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Насридцин Тусий, Тафтазоний, Бедил ва бошқа кўплаб аждодларимизнинг асарларини табдил, тавсиф ва таржима қилиш; Шарқ мумтоз адабиёти ёдгорликларини тадқуқ ва нашр этиш: кўлёзма ва тошбосмалар асосида ўзбек ва форс тилидаги XV-XVIII асрлар тазкиралари, девонлари, турли даврларда ёзилган араб тили­даги насрий ва назмий асарларни тадқик, ва таржима қилиш; Шарқ халқлари фани ва маданияти тарихини ўрганиш: ҳали илмий муомалага киритилмаган асарларни тадқиқ ва нашр этиш орқапи тарихшунослик бўйича ҳам китоблар, ўкув кўлланмапар яратиш; тарихий ҳужжатлар тадқиқи:

Марказ қўлёзмалар фондида сақланаётган 5000 га яқин та­рихий ҳужжатларни тадқиқ этишни кенгайтириш.

Шу ўринда институт профессор-ўқитувчилари, шарқшунос олимлар томонидан Алишер Навоий асарлари тадқиқи учун муҳим асос бўладиган конкордансларни яратиш бўйича фундаментал лойиҳанинг бажарилаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бу каби изланишлар натижалари мумтоз адабиётимиз бўйича янги тадқиқотларга йўл очади, ёш навоийшуносларни тарбиялаш, замонавий услубларда илмий изланишлар олиб бориш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

You must be logged in to post a comment Login