КУМУШ МЕДАЛ, ОЛИМПИАДА ЙЎЛЛАНМАСИ МУБОРАК, БЕКТЕМИР!

melikuziev01

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида якунига етган бокс бўйича катталар ўртасидаги 18-жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари медаллар жамғариш бўйича Куба терма жамоасидан кейин фахрли иккинчи натижани қайд этишди.

Ушбу чемпионатда қатнашган 9 нафар боксчимиздан 6 нафари юртимизга медаллар билан қайтишди. Терма жамоамизнинг бу муваффақиятига вилоятимиз спортчилари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишгани қувонарли.

Ўсмирлар ўртасида мамлакат, Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпиони, катталар ўртасида Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев 75 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медали ва Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги  олимпиада ўйинларига йўлланма соҳиби бўлди.

Таниқли боксчимиз Элшод Расулов эса 81 кг вазн тоифасида бронза –жаҳон чемпионатларидаги учинчи медалини қўлга киритди.

Ушбу мусобақада ўйналган 23 та Олимпиада ўйинлари йўлланмасидан тўрттаси юртимиз боксчиларига насиб этди.

 

You must be logged in to post a comment Login