Нью Йоркда автомашина Ўзбекистонлик аёлни уриб кетди

Шу йилнинг 28 январь кунида АҚШнинг Бруклин шаҳарчасида Ўзбекистонлик 56 ёшли фуқаро Алфия Джураева йўл транспор ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.

Нью Йорк полиция маҳкамасининг ҳабар беришича, марҳума Алфия Джураева пайшанба куни тушликдан сўнг Баз (Bath) ҳамда 20 авеню чорраҳасини кесиб ўтаётган вақтда, 1997 йилда ищлаб чиқарилган “Буик” автомашинасини бошқариб келаётган 74 ёшли ҳайдовчинининг уриб кетиши натижасида шифохонада вафот этган ва марҳумани Ватанига юбориш учун Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан барча чора тадбирлар кўрилган.

Марҳуманинг яқинлари ва дўстлари, марҳумани Ватанига қайтаришга ёрдам берган Ўзбекистонинг АҚШдаги элчихонасига, консуллигига ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари авиаширкати”га, ҳамда кечаю кундуз марҳуманинг яқинлари билан бўлган, уларга ҳамдардлик билдириш билан биргаликда уларга беминнат ёрдам қўлини чўзган коннсуллик ходими Ахмедов Улуғбекларга ўзининг чуқур миннатдорчилигини бизнинг сайтимиз орқали изҳор этишини маълум қилди.

Шу ўринда биз ҳам марҳуманинг барча яқинларига ўзимизнинг чуқур тазиямизни билдириб қоламиз.

 

You must be logged in to post a comment Login